Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Январь/2021   Жамият

Фанлар академиясида доривор кимё ва нозик органик синтезнинг янги лабораторияси яратилмоқда


ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институтида тўпланган Ўзбекистон ўсимлик ресурсларидан ажратилган табиий бирикмалар коллекциясини ўрганиш учун янги замонавий доривор кимё ва ингичка органик синтез лабораторияси яратилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фанлар академияси маълум қилишича, янги дори воситаларини яратилишида молекуляр моделлаштириш усуллари муҳим роль ўйнайди. Бу айниқса, биологик нишонлар бўлган – рецептор ва ферментларга биологик фаол модда таъсир қилувчи дори воситаларини ишлаб чиқишида муҳим.

Институтда Ўзбекистон ўсимлик ресурсларидан ажратиб олинган кўплаб табиий бирикмалар мавжуд. Бу моддаларнинг аксарияти биологик фаол бирикмалар, яъни потенциал доривор ўсимликлардир.

Уларни тадқиқ этиш учун «Тиббий кимё ва нозик органик синтез» янги замонавий лабораторияси ташкил қилинмоқда. Унинг асосий вазифаси кимё ва биоинформатиканинг илғор усулларидан фойдаланиб, янги кичик дори молекулаларини яратишдан иборат.

 Мазкур лабораториянинг ташкил этилиши виртуал скрининг, тиббий кимё ва дори воситаларини яратиш соҳасига замонавий усулларни институт тизимига тадбиқ қилиш имконини беради. Шунингдек, дори-дармонлар ишлаб чиқаришда керакли хусусиятларга эга молекулаларни моделлаштириш, синтезлаш ва танлаш мумкин бўлади.

Мавзуга оид

Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги – "I...

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган электр...

Тошкент авиация форумида 130 та авиасоз ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон ...

Самарқанд шаҳрида Туркия Бош консулхонас...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республи...

Сўнгги янгиликлар