Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Фаол муҳокамалар конституциявий ислоҳотлар нечоғли зарурлигидан далолат бермоқда

ДУБАЙ, 27 июнь. /Дунё АА/. БААдаги ўзбек диаспораси фаоли, «Инкас» компанияси раҳбари Улуғбек Мақсумов «Дунё» АА учун интервьюсида мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ҳақидаги фикрларини бирдирди.


- Ўзбекистоннинг фаол фуқароси сифатида мамлакатимиз келажаги ҳақида қайғураман. Шу боис Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Асосий қонунимизни такомиллаштириш зарурлиги ҳақида ташаббусларига қўшиламан.

Фуқаролик жамияти томонидан бу масаланинг мамлакат ичида ҳам, хорижда ҳам фаол муҳокама қилиниши ислоҳотлар зарурлигини кўрсатмоқда.

Тадбиркор сифатида ишбилармонларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратишимиз зарур, деб ҳисоблайман. Кичик ва ўрта бизнесни яратиш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш керак.

Ўйлайманки, энг муҳим масалалардан бири - бу аҳоли саломатлиги масаласидир. Пандемия кучли соғлиқни сақлаш тизимига эга бўлиш қанчалик муҳимлигини кўрсатди. Ҳар бир инсон сифатли ва ўз вақтида тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлиши керак.

Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар давлат бошқарувини янада такомиллаштиради, шунингдек, мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлайди, деб ишонамиз.

Мавзуга оид

Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар...

Люксембургнинг «Agefy Luxembourg» газетасида «Ўзбекистонда Конституциявий ислоҳот: инсон ...

Ўзбекистонда ҳаётга тадбиқ этилаётган иқ...

Қозоғистоннинг «Курсив» бизнес сайтида Ўзбекистонда ҳаётга тадбиқ этилаётган иқтисодий и...

АҚШдан муносабат: Конституцияга киритили...

Марказий Осиё ва Кавказ институти асосчиси, профессор Фредерик Старр (АҚШ) Ўзбекистонда а...

Сўнгги янгиликлар