Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

15/Август/2021   Ўсиш нуқтаси

ФАОнинг Ўзбекистондаги қўшма лойиҳасининг амалий натижалари таҳлил қилинди


 ТОШКЕНТ, 14 авгусь. /«Дунё» АА/. Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Қишлоқ хўжалигида билим, инновация ва хизматлар миллий маркази - AKISда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг «Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш ва мониторинг қилишда миллий салоҳиятини кучайтириш» қўшма лойиҳаси якунларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири .

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, тадбирда ФАО экспертлари, Ўзбекистоннинг тегиш вазирлик ва идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбатида Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишда устувор йўналишлари, Озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурини БРМни бажаришга эътибор қаратган ҳолда амалга оширишнинг гендер жиҳатларини белгилаш йўли билан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда давлатнинг роли ҳақидаги маърузалар тақдим этилди.

Бундан ташқари, хусусий компанияларнинг «2030 йилгача қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси» ва «Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги дастурлари»ни амалга оширишга фермерлар ҳамда деҳқонларни жалб қилиш, шунингдек БРМга эришишда ҳиссаси муҳокама қилинди.

Иштирокчилар Ўзбекистон ҳам бошқа давлатлар сингари 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш борасидаги Кун тартибига амал қилишни тасдиқлагани ва Барқарор ривожланиш мақсадларига миллий даражада эришиш шартларини қабул қилганини қайд этдилар. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги қарори билан 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифалар ҳамда уларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда БРМнинг амалга оширилиши «2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» доирасидаги ислоҳотларга тўлиқ мос келади. БРМ миллий ва минтақавий ривожланиш дастурларига, хусусан, Ўзбекистонни 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси киритилган.

 -Ушбу лойиҳа озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги секторларининг 2030 йилгача бўлган даврда Кун тартибидаги асосий роли ва улушини ҳисобга олган ҳолда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни тезлаштиришга ўз ҳиссасини қўшди,- деди Ўзбекистондаги ФАО вакилининг ўринбосари Шерзод Умаров. -БРМни соҳаларга оид ривожланиш стратегиялари, дастурлар ва бюджетга интеграциялаш бўйича Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа ихтисослашган муассасаларнинг имкониятлари кенгайтирилди. Бундан ташқари, БРМ кўрсаткичлари бўйича мониторинг ва ҳисобот соҳасидаги миллий салоҳият кучайтирилди.

Мавзуга оид

«Texnopark» Туркия компанияси билан логи...

«Texnopark» МЧЖ ва Туркиянинг «Ekol Logistics» компанияси ўртасида консалтинг хизматларини...

Андижон вилоятида жаҳон стандартларига ж...

Андижон вилоятида Покистоннинг “Forward Sports PVT” компанияси билан ҳамкорликда “Uz-Tong ...

«TEXNOPARK»га чет эллик тадбиркорлар дел...

Бугун «TEXNOPARK»га Россиянинг «Политег холдинг» ва Норвегиянинг «JOTUN» компанияси вакилл...

Сўнгги янгиликлар