Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Сентябрь/2020   Иқтисодий дипломатия

Фарғона вилояти Туркия билан манфаатли ҳамкорликни кенгайтирмоқда


ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жемалеттин Туней Фарғона вилоятига сафар қилди. Маҳаллий ҳокимият вакиллари билан ҳудудда амалга оширилиши мумкин бўлган қўшма лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Фарғона вилояти ҳокимлиги қабуллар уйида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳамда туркиялик вакиллар ўртасида бўлиб ўтган самимий мулоқотда ҳаётга татбиқ этилаётган ташаббуслар самараси ҳақида сўз юритилди.

Мулоқотда Фарғона билан Бурса вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётгани, Марғилон шаҳрида “Бурса Улудаг” университети филиали ташкил этилаётгани манфаатли шериклик алоқалари кенгайиб бораётганидан далолат.

Ўз навбатида, ТIKAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳаларга юксак ишонч билдирди.

Учрашувда соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, таълим муассасалари фаолиятини замонавий мезонлар асосида таъмирлаш бўйича лойиҳалар муҳокама қилинди.

Туризм, енгил саноат, чорвачилик тармоқларида ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Туркиялик ишбилармонлар “Ҳазорасп” эркин...

Бу ҳақда мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси ташаббуси билан ташкил қилинган видеоконфе...

Хитой компанияси Фарғона вилоятида кабел...

«Jing Lian Cable Co. Ltd.» компанияси билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида кабель ишлаб чиқ...

Канада билан энергетика соҳасида ҳамкорл...

Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси (қароргоҳи – Вашингтонда) Жавлон Ваҳобов «Condor Petroleu...

Сўнгги янгиликлар