Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Май/2020   Иқтисодий дипломатия

Фарғона вилояти ва Болтиқбўйи мамлакатлари ишбилармонлари ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди


РИГА, 27 май. /"Дунё" АА/. Фарғона вилояти ва туманлари ҳокимияти маъмурий-бошқарув вакиллари мамлакатимизнинг Ригадаги элчихонаси кўмагида Латвиянинг салоҳиятли сармоядорлари билан онлайн-музокара ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" мухбири.

Латвиялик ишбилармонлар мамлакатимизда жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган кенг кўламли ислоҳотларнинг бориши, иқтисодиётни эркинлаштириш, хорижлик сармоядорларга қулай шарт-шароитлар яратиш жараёни, шунингдек республика экспорт салоҳияти билан таништирилди.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистон ҳудудлари ва хорижий давлатлар ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш ва шериклик алоқаларини ривожлантиришга катта аҳамият берилаётгани таъкидланди. Хусусан, Фарғона вилоятида Латвия ишбилармон доиралари билан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда ва самарали ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

Ўз навбатида, Латвия Ахборот тизимларини бошқариш олий мактаби президенти Р.Дякон Фарғона шаҳридаги ушбу олий ўқув юртининг филиали муваффақиятли фаолият юритаётганини таъкидлади ва мазкур муассаса фаолиятини янада такомиллаштириш тарафдори эканини қайд этди.

Музокаралар чоғида "MIRKO" қўшма корхонаси директори Н.Холтожиев қатнашчиларни Фарғона туманида сутни қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёни билан таништирди.

“Mirolita” ва “Alltime” компаниялари раҳбарлари М.Кондратович ва Э.Янкилаитис тоғ-кон саноати ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоқларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларига тўхталиб ўтди. Мулоқот чоғида хорижий компания раҳбарлари маҳсулотларни Ўзбекистондан, жумладан, Фарғона вилоятидан Болтиқбўйи мамлакатларига экспорт қилишга қизиқиш билдирди.

GLOBAL G.A.P. халқаро ташкилотининг Марказий Осиё, Латвия ва Россия бўйича минтақавий мувофиқлаштирувчиси Э.Страздиня республикага халқаро миқёсда тан олинган стандартларни жорий этиш, шунингдек, пандемия шароитида сертификатлаштириш ва аудит жараёнларини онлайн ўтказиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни масофадан туриб қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.

Тадбир якунида фарғоналик экспортчилар билан видеоконференцалоқа форматида навбатдаги музокараларни ташкил этиш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарларни Европа бозорига олиб чиқиш истиқболлари тўғрисида келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Жанубий Кореядаги ватандошлар Ўзбекистон...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси вакиллари Кимхе ва Пусан шаҳарларига ташриф буюриб, бир...

Ўзбекистонлик тадбиркорлар учун «Клайпед...

Жума куни Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси томонидан Болтиқбўйидаги «Клайпеда» эркин и...

Ўзбекистон ҳукумати делегацияси россияли...

“Wildberries” компанияси раҳбарияти билан учрашувда Ўзбекистонда йирик онлайн савдо майдон...

Сўнгги янгиликлар