Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

31/Октабрь/2022   Ўсиш нуқтаси

Фарғонада Марказий Осиёда ягона бўлган металларга қиздирилган ҳолда ишлов бериш линияси фойдаланишга топширилди

ТОШКЕНТ, 31 октябрь. /«Дунё» АА/. Фарғона вилоятидаги «Uzsungwoo»  қўшма корхонасида Марказий Осиёда ягона бўлган 10 миллион долларлик лойиҳа қийматига эга металларга қиздирилган ҳолда ишлов бериш линияси фойдаланишга топширилди, деб хабар қилмоқда  «Дунё» АА мухбири.


Инвестициялар ва ташчи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра,  объект тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, энг янги технологиялар асосида ишлайди ва Schuler, Prima Power, Benteler, Aotto каби каби дунёнинг энг олд машинасозлик компанияларида ишлаб чиқарилган пўлат ўрамдан керакли ўлчам олиш, қиздириб пресслаш, лазерда кесиш ускуналари билан жиҳозланган.

Янги линиянинг ишга туширилиши натижасида 120 та янги иш ўринлари яратилди ва корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 95 миллион долларга ошди. Металларга қиздирилган ҳолда ишлов бериш линиянинг ўзида йилига 19 миллион доллардан ортиқ 2,4 миллион дона маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Янги технологик жараён, шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган Tracker ва Onix автомобиллари учун 20 турдаги бутловчи қисмларни маҳаллийлаштиришга имкон беради.

Маълумот учун: «Uzsungwoo» МЧЖ қўшма корхонасининг ташкил этилган 2012 йилдан буён Фарғона вилоятга киритган инвестициялари ҳажми қарийб 60 миллион долларга етди. Ўзбекистон автомобиль саноатида мустаҳкам ўринга эга корхонада 10 йилдан буён юртимизда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун катта ва ўрта ўлчамдаги 300 дан ортиқ номдаги штамп-пайвандланган қисмлар ишлаб чиқарилади. Корхонада фаолият юритаётган ишчилар сони 900 нафардан ошди.

Мавзуга оид

Самарқанд вилоятининг 17 та кичик саноат...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги фармонига асосан Экспорт ва ...

Миср ОАВларида: “Ўзбек тили ХI-ХIII асрл...

Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонасида ўзбек тили байрами куни муносабати билан ўтказилган т...

Ўзбекистон ва Хитой компаниялари электро...

Бугун Тошкентда BMB Trade Group компаниясида мамлакатимизнинг Шанхайдаги Бош консулхонаси,...

Сўнгги янгиликлар