Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


19/Сентябрь/2021   Таълим

Фарғонада муҳандислик, машинасозлик, меъморчилик, дизайн ва тиббиётга ихтисослашган Ўзбекистон-Покистон университетини ташкил этиш режалаштирилмоқда


ИСЛОМОБОД, 19 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатлари Фарғона вилояти ҳокимлиги вакиллари билан биргаликда янги Ўзбекистон-Покистон олий таълим муассасасини ташкил этиш учун Покистоннинг нуфузли «Superior University» хусусий университетини жалб қилиш масаласи устида иш олиб бормоқда, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Элчихона томонидан ушбу лойиҳани амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Иқболжон Эргашев ва «Superior University» раҳбарияти ўртасида онлайн-музокаралар уюштирди.

Покистон вакилларига Ўзбекистонда хорижий олий ўқув юртларини ташкил этиш, шунингдек, таълим соҳасида тижорат фаолиятини олиб бориш учун яратилган қулай институционал ва ҳуқуқий шароитлар ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.

«Superior University» раҳбарияти Ўзбекистонда таълим соҳасида ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади. Улар ЮНEСКО томонидан Ўзбекистон аҳолисининг саводхонлиги 99,99 фоизлик юқори даражада баҳолангани республика раҳбарияти, ваколатли вазирлик ва идораларнинг изчил саъй-ҳаракатлари, таълим соҳаси ходимларининг касб маҳоратидан далолат беради, деб фикр билдирди.

Покистонлик шериклар Ўзбекистон аҳолиси жинси, миллати ва диний эътиқодидан қатъий назар, олий маълумот олишга интилишини таъкидлади. Бу омил ўз филиалларини Ўзбекистонда ташкил этишни режалаштираётган хорижий университетлар учун жуда жозибадордир.

Музокаралар натижасида Фарғона шаҳрида муҳандислик, машинасозлик, меъморчилик, дизайн ва тиббиётга ихтисослашган Ўзбекистон-Покистон университетини ташкил этиш лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.

Октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Покистон делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилмоқда. Меҳмонлар олий таълим тизими учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишади, бўлажак қўшма университет жойлаштирилиши мумкин бўлган объектларни кўздан кечиради, ўзаро манфаатли бошқа масалаларни муҳокама қилади.

«Superior University» 2000 йилда ташкил этилган ва Покистоннинг энг ёш олий таълим муассассаси ҳисобланади. Университет 15 дан ортиқ компания ва хусусий таълим муассассаларини бирлаштирган «Superior Group» конпаниялар консорциуми таркибига киради, инженерия, меъморчилик, АКТ ва тиббиёт соҳаларига ихтисослашган. «University of Cumbria» (Англия), «Concordia University Wisconsin» (АҚШ), «The University of  Newcastle» (Австралия), «Uppsala University» (Швеция), «IESEG School of Management» (Франция) ва «Binary University» (Малайзия) каби таниқли олий ўқув юртлари билан академик алмашинув дастури доирасида ҳамкорлик қилади.

Мавзуга оид

Ўзбекистондаги Гёте институти: Таълим со...

Хорижий тилларни ўрганиш ҳамма замонларда ҳам катта аҳамият касб этган ва бундан кейин ҳам...

Синхрон таржимонларни тайёрлаш бўйича са...

Маълумки, шитоб билан ўзгараётган бугунги замонамизда давлатлараро муносабатлар, халқаро а...

АҚШ Глобал медиа бўйича агентлиги 10-13 ...

АҚШнинг Глобал медиа бўйича агентлиги (USAGM) 10-13 март кунлари Тошкент шаҳрида республик...

Сўнгги янгиликлар