09/Июль/2021 Сиёсат
ФАРҒОНА, 9 июль. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон-Тожикистон демаркация қўшма комиссиясида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ишчи делегацияларининг навбатдаги йиғилиши ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
4-9 июль кунлари Фарғонада бўлиб ўтган музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси линияси бўйича демаркация ишларини муҳокама қилиб, демаркация линияси лойиҳаси ва давлатлараро чегарада чегара белгиларининг ўрнатилиши юзасидан фикр алмашди.
Томонлар Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасида дала демаркацияси ишларини давом эттиришга келишиб олди.
Учрашув дўстлик ва ўзаро тушуниш руҳида ўтди.
Тадбир якунлари бўйича Протокол имзоланди.