Uz / Ўз Ru En

Toshkent

06/Ноябрь/2020   Маданият

«Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми Россияда ўтказиладиган халқаро кинофестивалда иштирок этади


ТОШКЕНТ, 6 ноябрь. /«Дунё» АА/. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Фариданинг икки минг қўшиғи» бадиий фильми «Москва премьераси» халқаро кинофестивалида иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

II Ҳамдўстлик мамлакатлари фильмлари халқаро фестивали жорий йилнинг 12-17 ноябрь кунлари Россиянинг Москва шаҳрида бўлиб ўтади. Унда МДҲга аъзо мамлакатлар, жумладан Озарбaйжон, Грузия, Қозоғистон, Латвия, Молдова, Россия, Ўзбекистон, Эстония каби давлатларнинг миллий фильмлари иштирок этади.

«Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми режиссёр Ёлқин Тўйчиев томонидан суратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур фильм жорий йилнинг 21-30 октябрь кунлари Жанубий Кореяда ўтказилган Пусан халқаро кинофестивалида ҳам иштирок этган.

Мавзуга оид

2021 йил Халқаро Туркий академия томонид...

Мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчихонаси томонидан буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий...

Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаро...

“Ўзбекистон-Япония” дўстлик жамияти Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройи ва Тошкентд...

Ўзбекистонлик болалар чизган расмлар Япо...

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси Суми-э (сиёҳда расм чизиш) халқаро ассоциацияси билан...

Сўнгги янгиликлар