Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Январь/2021   Жамият

Финляндия университети билан ҳамкорликда «Medicine and innovations» журналининг илк сони нашр этилди


ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Тошкент давлат стоматология институти ва Финляндиянинг JAMK университети ҳамкорлигида ташкил этилган «Medicine and innovations» илмий-амалий журналининг илк сони нашр этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Институт матбуот хизмати маълум қилишича, журнал концепцияси илғор маҳаллий ва чет эл илмий ҳамда тиббий билимларини тарғиб килиш ва тарқатиш, янги тиббиёт технологиялар бўлими – фундаментал тадқиқотлар ва илмий-амалий тиббиёт ўртасидаги информацион боғлиқликни таъминлашга асосланган.

Журналнинг 1-сони умумэътироф этилган халқаро илмий маълумотлар базаси – РИНЦ ва Ўзбекистон Олий аттестация қўмитаси рўйхатига киритилган бўлиб, жорий йилда «Scopus ва Web of science» аъзолигига қабул қилиш юзасидан рўйхатдан ўтмоқда.

«Medicine and innovations» журналининг ушбу сонидаги 40 га яқин мақола COVID-19га бағишланган бўлиб, маҳаллий ва хорижий тадқиқотчиларнинг ушбу оғир касалликни ташхислаш, даволаш ва профилактика қилиш йўлларининг долзарб масалаларига қаратилган.

Мавзуга оид

15 май — Халқаро оила куни...

Оила фаравонлиги мамлакат тараққиётининг асосий кўрсатгичи ҳисобланади....

Ўзбекистон аҳолини рўйхатга олиш бўйича ...

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида Франция Миллий статистика ва иқтисоди...

Иқтидорли хотин-қизларга Швейцарияда маг...

Иқтидорли талабаларини хотин-қизларга мўлжалланган грант дастури (Stewart Hamilton Scholar...

Сўнгги янгиликлар