Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Июль/2022   Саналар

Финляндиядаги ватандош: Давлатимиз герби бирдамлик рамзидир

РИГА, 3 июль. /«Дунё» АА/. Финляндияда таҳсил олаётган юртдошимиз Одамбой Жуманазаров юртдошларимизни Ўзбекистон Давлат герби қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан табриклади:


– Давлатимиз рамзлари бизни бир оила каби бирлаштирувчи, мамлакатимизнинг бой тарихи ва анъаналарини ўзида мужассам этган бирдамлик рамзидир.

Бу йил “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги қонун қабул қилинганига 30 йил тўлди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳар бир инсоннинг ватанпарварлиги мамлакат асосий рамзларига бўлган ҳурмат-эҳтиромдан бошланади. Давлат рамзларимиз бизни мамлакатимизнинг бой тарихи ва улуғвор анъаналари билан фахрланишга ундайди. Буни мен ўз тажрибамда ўтказмоқдаман. Бугун Ватандан йироқда Финляндия заминида бўлиб туриб, буни чуқур ҳис этмоқдаман.

Гербимиздаги барча рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, эзгулик, бахт-саодат, тўкинлик, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ўзида намоён этади. Гербимиз ўзини шу муқаддас диёр - Ўзбекистон фарзанди деб билган ҳар бир инсон учун чексиз фахру-ифтихор манбаи ҳисобланади.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинган кун билан барча юртдошларимизга чин қалбдан ўзимнинг самимий табрикларимини билдираман.

Жонажон Ўзбекистонимиз равнақи ва кўп миллатли халқимиз фаровонлиги йўлида садоқат билан хизмат қилиш барчамизга насиб этсин.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт, қувонч ва фаровонлик тилайман.

Мавзуга оид

Илм эгаллайдиган, китоб ўқийдиган замон ...

Бугун ўзбек ва қорақалпоқ адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшган адиб, Ўзбекистон Қаҳрамо...

Нью-Йоркдаги ватандош: Давлатимиз герби ...

Нью-Йорк штатининг марказий шифохоналаридан бири бўлган “Crouse Hospital”да шифокор бўлиб ...

Украинадан табрик: Конституция қабул қил...

Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Киев сиёсий тадқи...

Сўнгги янгиликлар