Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Апрель/2022   ТИВ янгиликлари

Финляндиянинг Ўзбекистонда янги тайинланган элчиси билан учрашув тўғрисида

ТОШКЕНТ, 12 апрель. /«Дунё» АА/. Ташқи ишлар вазирлигида Финляндиянинг Ўзбекистонда янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Хельсинкида) Илкка Ряйсянен билан видеоконференция шаклида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Музокаралар чоғида элчининг ишонч ёрлиқларини тақдим этиш учун Тошкентга ташрифини ташкил этиш, Ўзбекистон вазирлик ва идораларида икки томонлама учрашувлар ўтказишнинг амалий жиҳатлари, шунингдек, Ўзбекистон-Финляндия ҳамкорлигини янада кенгайтириш бўйича аниқ вазифалар муҳокама қилинди.

Жорий йилда Тошкентда сиёсий маслаҳатлашувларнинг мунтазам раундларини ва савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказиш, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича Финляндия парламентлараро гуруҳи раҳбари Киммо Кильюнен бошчилигидаги делегациясининг 2022 йил август ойида Ўзбекистонга ташрифини биргаликда тайёрлашга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фазилов Руминия элчиси Даниэл Кристиа...

Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон ва БМ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун БМТнинг Ўзбекистондаги...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Анталияда ...

Туркия ҳукуматининг таклифига биноан 2022 йил 10-13-март кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар ва...

Сўнгги янгиликлар