Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Октабрь/2022   Ҳамкорлик

«Finnair» авиакомпанияси Скандинавия мамлакатларидан Ўзбекистонга авиқатновларни йўлга қўймоқчи

ТОШКЕНТ, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. Ушбу масала  Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, мамлакатимизнинг Латвиядаги элчихонаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирилиги масъуллари,«Uzbekistan Airports» АЖ ҳамда Финляндиянинг «Finnair» авиакомпанияси вакиллари иштрокида  бугун видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган учрашувда муҳокама этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда «Finnair» авиакомпаниясининг давлат органлари билан алоқалар департаменти директори Т.Коскинен Скандинавия мамлакатларидан Ўзбекистонга келиш истагида бўлган сайёҳлар учун тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама этиб, ушбу йўналишдаги авиакомпания режалари билан ўртоқлашди.

 Авиакомпания йўловчи ташувларини «Uzbekistan airways»  билан «Код-шер» тижорий келишувлари асосида амалга ошириш, шунингдек, юк ташувлари йўналишида ҳам рейсларни амалга оширишга қизиқиш билдираётганлигини маълум қилди.

 Мулоқот давомида мамлакатимизга хорижий авиакомпанияларни жалб этиш орқали парвозлар географиясини кенгайтириш натижасида сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил сўзлаб берилди.

Транспорт вазирилиги  вакиллари хорижий авиакомпанияларнинг Ўзбекистонга янги рейсларни йўлга қўйиш борасидаги таклифларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олдилар.

Мавзуга оид

БМТ вакили билан Ўзбекистон электрон ҳук...

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган «ICTWEEK Uzbekistan 2022» АКТ ҳафталиги доирасида ахборо...

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳуқуқ-тартиб...

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги академияси, ...

Ўзбекистон мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо б...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ...

Сўнгги янгиликлар