Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

10/Октабрь/2020   Иқтисодиёт

Fitch Ratings: 2020 йилдаги иқтисодий таназзуллардан Ўзбекистон ҳоли бўлади

ТОШКЕНТ, 10 октябрь. «Дунё» АА/. «Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги бўйича навбатдаги ҳисоботини чоп этди. Ҳисоботда халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги баҳосини ВВ- (барқарор) даражада сақлаб қолди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Молия вазирлиги ахборот хизмати манбасига асосланиб.


«Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлигига кўра, Ўзбекистон бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ, 2020 йилдаги иқтисодий таназзуллардан ҳоли бўлади. Ўсиш суръатларининг 2020 йил 1-чорак якунлари бўйича 0,2 фоизга пасайишидан сўнг, йил якунида 0,5 фоизга етиши кутилмоқда. Шунингдек, фискал чоралар орқали иқтисодиётда истеъмол ва инвестицияларни қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва асосий савдо шериклар иқтисодиётининг тикланиши эвазига 2021-2022 йилларда республикада иқтисодий ўсиш 5-5,5 фоизни ташкил этади.

Мустаҳкам ҳукумат баланси, мўътадил давлат қарзи даражаси ва ўсиш суръатлари Ўзбекистон суверен кредит рейтингини қўллаб-қувватловчи омиллар сифатида санаб ўтилган.

COVID-19 глобал пандемияси даврида Ўзбекистон рейтингининг барқарорлиги давлатнинг мустаҳкам ташқи ва фискал захираларнинг мавжудлигида, диверсификацияланган товарлар экспорти базасида ҳамда ташқи молиявий манбалардан фойдаланиш имкониятларида акс этади. Олтиннинг юқори нархи экспорт, давлат молияси ва халқаро захиралар ҳажмига ижобий таъсир этди. Агентликнинг фикрича, мустаҳкам ташқи ва фискал буферлар жорий операциялар ҳисоби дефицити ва давлат қарзи билан боғлиқ хатарларни камайтиради.

Мавзуга оид

Ўзбекистон иқтисодиётидаги ислоҳотлар ян...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов Бельгиянинг «Sarens» компани...

Европа Электротехника стандартлаштириш қ...

«Ўзстандарт» агентлиги ва Европа Электротехника стандартлаштириш қўмитаси (CENELEC) ўртаси...

“Moody’s” коронавирус пандемияси таъсири...

Бунда, республика банк тизимининг МДҲ мамлакатларига нисбатан коронавирус пандемиясининг т...

Сўнгги янгиликлар