Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Июнь/2022   Спорт

Фотолавҳалар: Ўзбекистон бўйлаб «Yangi Nafas» югуриш мусобақаси ўтказилди

ТОШКЕНТ, 26 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун мамлакатимизнинг саккизта шаҳрида Ёшлар куни ва Халқаро Олимпия кунига бағишланган «Yangi Nafas» югуриш мусобақалари бўлиб ўтди «Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз» шиори остида Тошкент, Чирчиқ, Гулистон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Самарқанд ва Шаҳрисабзда 25 минг нафардан зиёд иштирокчи югуриш баҳсларида қатнашди. 


Пойтахтимиздаги югуриш мусобақаларига «Humo Arena» мажмуаси майдонида старт берилди.

Оксана Чусовитина, Шаҳрам Ғиёсов, Асал Сапарбаева, Равшан Эрматов, Дилшод Собиров, Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев каби Олимпия ўйинлари ғолиблари, жаҳон ва қитъа чемпиони бўлган спортчиларнинг югуриш мусобақасида қатнашганлиги ёшларда, аҳоли вакилларида соғлом турмуш тарзига қизиқишни янада оширди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Спортни ривожлантириш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Миллий олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги мутасаддилари иштирокчиларга омад тилади. Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах атлетларга онлайн табрик йўллади. 

Қизиқарли ва ўзига хос тарзда ўтган югуриш мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлганлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Асосий ўринлардан ташқари, ташкилотчилар томонидан «Ғалабага бўлган иродаси учун», «Энг ёш иштирокчи», «Энг ёши катта иштирокчи» номинациялари бўйича ҳам совриндорлар аниқланди. 

Қуйида «Дунё» АА фотомухбири Анвар Илёсов томонидан  ушбу югуриш мусобақаларининг энг ҳаяжонли лаҳзаларидан олинган  суратлар эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

 

Мавзуга оид

Парижда Кураш бўйича Ўзбекистон Республи...

Мамлакатимиз Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги Кураш миллий спорт турини ривожлантириш в...

Ўзбек кураши бўйича катталар ўртасидаги ...

Ўзбек кураши бўйича катталар ўртасидаги XI Осиё чемпионати жорий йилнинг 17-21 март кунлар...

Ўзбекистонда биринчи маротаба спортнинг...

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Муд...

Сўнгги янгиликлар