Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Март/2021   Спорт

Фоторепортаж: Халқаро камондан отиш федерацияси президенти Тошкентда ўтказилган «Алпомиш ва Барчиной» халқаро мусобақасини кузатди


ТОШКЕНТ, 1 март. /«Дунё» АА/. Халқаро камондан отиш федерацияси ва Туркия Миллий олимпия қўмитаси президенти Угур Эрденер Ўзбекистон камондан отиш федерацияси базасида «Алпомиш ва Барчиной»  халқаро мусобақасини кузатиш ва мамлакатимиз спорт жамоатчилиги билан мазкур спорт турини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Алпомиш ва Барчиной» халқаро мусобақасида республикамиз атлетлари билан бир қаторда Қирғизистон ва Тожикистондан келган камончилар ҳам куч синашди. Турнир якунида Халқаро камондан отиш федерацияси раиси ғолиб ва совриндорларга мукофотларни топширди.

Угур Эрденер  бундай мусобақаларнинг ташкил қилиниши юртимизда ва Марказий Осиё минтақасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга катта ҳисса қўшишини таъкидлади.

Ташриф доирасида меҳмон Миллий Паралимпия ассоциацияси томонидан ташкил этилган имконияти чекланган ҳаваскор шахматчилар мусобақасининг финал босқичида ҳам қатнашди. Ушбу турнирда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 70 нафардан ортиқ вакил иштирок этди.

- Давлатларимиз ўртасида иқтисодиёт ва бошқа соҳалар каби спорт йўналишида ҳам ҳамкорлик ривож топаётганини таъкидлашни истардим, - деди У.Эрденер.  - Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва ёшларни оммавий спортга кенг жалб қилиш борасида ғамхўрлик кўрсатилаётгани, мамлакатда соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб қилинаётгани эътиборга молик. Юртингизда, шу жумладан, спортнинг камондан отиш тури ривожлантирилаётганидан миннатдормиз.

Халқаро камондан отиш федерацияси ва Туркия Миллий олимпия қўмитаси президенти, шунингдек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди. Учрашувда икки мамлакат Миллий олимпия қўмиталари ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид меморандум имзоланди.

Анвар Илёсов олган суратлар, “Дунё” АА

 

Мавзуга оид

Осиё футбол конфедерацияси “Бунёдкор” фу...

Ўтган йил Осиё футбол конфедерациясининг болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш масалала...

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентг...

Бугун енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга келди...

Мисрнинг «Ал-хабар ал-ёум» газетасида «S...

Мисрнинг «Ал-хабар ал-ёум» нашри веб-саҳифасида Самарқанд халқаро хайрия ярим марафонига б...

Сўнгги янгиликлар