Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Сентябрь/2022   Долзарб

Франкфурт-Майнда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ҳамда Ўзбекистон ва Германия ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 21 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатларининг Франкфурт-Майн шаҳар кенгаши, оқсоқоллар кенгаши ва сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда назорат қилиш комиссияси президенти Хилиме Арсланер билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.


Учрашувда Германия томонига мамлакатимизда бўлиб ўтган муҳим тадбир – ШҲТнинг Самарқанд саммити якунлари ҳақида маълумот берилди.

Хилме Арсланер Германия Ўзбекистон эришаётган муваффақиятлардан  мамнун эканини, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга катта аҳамият беришини таъкидлади. Марказий Осиё давлатларининг ШҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги жуда фойдали бўлиши  ҳам қайд этилди.

Томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар юқори суръатларда ривожланиб бораётганини қайд этишган ҳолда уларни янада чуқурлаштириш, жумладан, кейинги йилларда сезиларли фаоллашган парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Учрашув чоғида Ўзбекистон фуқароларининг Германия давлат ва жамоат тузилмаларига интеграциялашуви, меҳнат миграцияси жўғрофиясини кенгайтириш доирасидаги ҳамкорлик ва икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро алоқаларни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мавзуга оид

Владислав Хан: Ўзбекистонда фаолият юрит...

Хорижда яшовчи корейслар ҳаётини ёритувчи «Корё сарам» веб-сайти асосчиси ва модератори Вл...

Сергелида истироҳат боғи яратилди...

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Сергели туманида барпо этилган экопаркни бориб к...

Ўзбекистонда болалари карантинда бўлган ...

Қонунчиликда белгиланганидек, боғчада ёки 6 ёшга тўлмаган болалар учун жорий қилинган кар...

Сўнгги янгиликлар