Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


06/Февраль/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Франция билан ҳамкорликдаги сармоявий лойиҳалар ҳолати Самарқанд ва Жиззах ҳокимликлари билан муҳокама этилди


ПАРИЖ, 6 февраль. /“Дунё” АА/. Аввал хабар қилинганидек, Франция Ташқи ишлар вазирининг Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Паскал Лоронинг мамлакатимиз вазирликлари, ташкилотлари ва вилоят ҳокимликларига виртуал ташрифи амалга оширилмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Дастур доирасида П.Лоро ҳамда Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари раҳбарияти ўртасида видеомулоқотлар ташкил этилди.   

Мулоқотларда мазкур вилоятларда француз тадбиркорлари сармоялари асосида амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида фикр алмашилди, янги лойиҳалар бўйича таклифлар муҳокама этилди. Шунингдек, вилоятларда сўнги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот тақдим этилди.

Паскал Лоро мамлакатнинг тараққий топиши ҳудудларнинг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқлигини таъкидлаб, кенг француз жамоатчилиги, ишбилармон ва маданий-гуманитар доиралари вакиллари вилоятлар билан ҳамкорлик қилишга катта қизиқиш билдираётганини таъкидлади.

Жиззах вилоятида ҳамкорликда қатор лойиҳалар, жумладан, Франциянинг “Рено” компанияси билан енгил автомобиллар, “ФИВС” компанияси билан ойна,  “ЭЗОПП” компанияси билан БОПП плёнкаси ишлаб чиқариш лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётгани қайд этилди.

Самарқанд вилоятидаги лойиҳалар ҳақида гапирар экан, П.Лоро Франциянинг “Тоталь Эрен” компанияси Нуробод туманида қуёш фотоэлектростанциясини ташкил этиш бўйича бажараётган ишларни юқори баҳолади.

Самарқанд шаҳрининг сув таъминоти ва йўл инфратузилмасини такомиллаштириш учун “СУЭЗ” компаниясининг имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари, Француз тараққиёт агентлигининг вилоятда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича лойиҳасини фаоллаштиришга урғу берилди.

Маданий гуманитар соҳада “Ипак йўли” халқаро туризм университети ва Париж академияси ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари қўллаб-қувватланиб, 2021 йилда мазкур йўналишда ишларни фаоллаштиришга келишиб олинди.

Шу билан бирга, П.Лоро шаҳар хавфсизлиги, ахборот-коммуникацион хавфсизлик соҳасида етакчи ҳисобланадиган “Идемия” компаниясининг лойҳаларини юқоридаги вилоятларда “хавфсиз шаҳарларни” яратишга жалб қилишни таклиф қилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Жанубий ...

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ушбу давлатнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари ...

Латвия Ўзбекистоннинг рақамли технология...

Латвия ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда амалга ошириш учун 3 та грант лойиҳасини тасдиқ...

Ўзбекистон – Афғонистон: Маданий-гуманит...

Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонасида “Ўзбек тили дўстлари” клубининг фаол аъзолари иштиро...

Сўнгги янгиликлар