Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Май/2021   Иқтисодий дипломатия

Франция минтақалари Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга қизиқиш билдирмоқда


ПАРИЖ, 15 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонаси «Шимол-Жануб» иқтисодий ва маданий ривожланиш агентлиги билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг халқаро ташаббуслари, сармоявий салоҳияти, амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга бағишланган видеоконференцияшаклида «давра суҳбати» ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-тадбирда Франциянинг ишбилармонлик, таълим ва илмий доиралари вакиллари иштирок этди.

«Давра суҳбати»да Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган ташаббуслар ҳақида батафсил маълумот берилди. Ўзбекистон Франция билан ўзаро манфаатли барча соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор экани билдирилди, мамлакатимиз инвестицион-иқтисодий салоҳияти тақдим қилинди.

Шимолий-Жанубий иқтисодий ва маданий ривожланиш агентлиги президенти Жильбер Салинаснинг қайд этишича, «давра суҳбати» иштирокчиларга Ўзбекистонни янада чуқурроқ англаш, мамлакатда хорижлик инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида кўпроқ билиб олиш имконини берадиган муҳим тадбир бўлди. У навбатдаги тадбирни Тулузада маҳаллий компаниялар вакиллари иштирокида ташкил этишни таклиф қилди.

Унинг айтишича, Жанубий Пиреней минтақаси ишбилармон доиралари делегацияси жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонга сафар қлишга тайёргарлик кўрмоқда. Амалий сафар давомида савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун бизнес-семинар ва кооперация биржаси ташкил этиш, шунингдек, турли вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказиш режалаштирилмоқда.

«Cabinet Oxiane» вакили Кристоф Дуранд Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, мамлакатнинг минтақада ишонч ва ҳамкорлик муҳитини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида қайд этди. У қишлоқ хўжалигида янги технологияларни қўллашда Ўзбекистон билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини билдирди. Ушбу француз компанияси фермерлик тизимларининг самарадорлигини ўрганиш билан далаларни кузатиш ва қишлоқ хўжалик дронлари ёрдамида экиладиган экинларни ўз вақтида таҳлил қилиш билан шуғулланади.

«SOVERDI»  компанияси вакили Силвиан Сонсебе ирригация соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди. Компания ирригация лойиҳаларини тайёрлаш, ирригация тизимлари учун маҳсулотларни молиялаштириш, ирригация тизимларини ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳосилдорлиги ва рентабеллигини ошириш, сув ресурсларидан фойдаланишни оптималлаштириш ва суғориш тизимларини бошқаришни автоматлаштириш, интенсив суғориш усулларини жорий этиш  компаниянинг асосий фаолият йўналишларидан ҳисобланади.

«France Exportea» компанияси президенти  Бенуа Ригал  Ўзбекистон компаниялари билан қишлоқ хўжалиги, қайта тикланадиган энергия манбалари, жумладан, қуёш энергияси, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида янги технологиялар соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини таъкидлади.

«F.L.S.» компанияси Бош директори Фредерик Винсен, ўз навбатида, Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни юқори баҳолаб, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасидаги лойиҳаларга қизиқиш билдирди. Ушбу француз компанияси энг истиқболли маҳсулотлардан бири бўлган углерод толаси асосида полимер композицион материаллар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Фредерик Винсен Ўзбекистон корхоналари билан бу йўналишдаги ҳамкорликка қизиқишини тасдиқлади.

Тадбир натижасида жорий йил июнь ойида Тулуза шаҳрида навбатдаги тадбирни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

«Шимол-Жануб» иқтисодий ва маданий ривожланиш агентлиги 2004 йил 2 июнь куни Тулузада ташкил этилган. Агентлик савдо-иқтисодий алмашинувлар учун қулай шароит яратиш ва таълим муассасалари ўртасидаги шериклик воситалсида Жанубий Пиреней минтақаси ва Ўрта ер денгизи ҳавзаси, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида иқтисодиёт, маданият ва таълим соҳасида минтақалараро ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва тарғиб қилиш билан шуғулланади.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда етиштирилган меваларнинг Пр...

Россия Федерациясининг Узоқ Шарқ федерал округи ҳудудида ушбу маҳсулотларнинг савдоси яна ...

Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Мадина ш...

Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Саудия Арабистонига ташрифи давомида 4 май куни Мадина шаҳ...

Ўзбек мева-сабзавотларини Буюк Британияг...

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси томонидан “Урганч – Лондон” форматида «Perfect Logist...

Сўнгги янгиликлар