04/Июль/2022 Саналар
ПАРИЖ, 4 июль. /«Дунё» АА/. Францияда таълим олаётган ватандош Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан табрик йўллади.
Ҳумоюн Бобоев, Париж-Нантер университети магистранти:
– Ҳар бир давлатнинг мустақиллигини намоён этувчи муқаддас рамзлари бор. Бу рамзлар давлатнинг тарихи, бугуни ва келажагининг тимсолидир. Барча рамзларимизни муқаддас, деб қадрлаймиз.
Хусусан, гербимиз халқимизнинг асрлар давомидаги улуғ тарихи, маданияти, этник ва жуғрофий ўзлиги ва ўзига хослигини ифода этади.
Ҳозир Францияда, яъни Ватанимиздан ташқарида яшаётган бўлсакда, элчихонамиз томонидан ўтказиладиган турли тадбирларда фаол қатнашиб, Ўзбекистон рамзлари, жумладан давлатимиз гербини кўрганда қалбимизда фахр-ифтихор туйғуси жўш уради.
Барчамизга Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун муборак бўлсин!