Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Франциядан муносабат: Конституцияни ислоҳ қилиш Ўзбекистон демократлашувининг ёрқин намунасидир

ПАРИЖ, 24 июнь. /«Дунё» АА/. Францияда Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси президенти Фредерик Брессанд Ўзбекистондаги Конституциявий ислоҳотлар ҳақида ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


- Ўзбекистон Конституциясини режали равишда ислоҳ қилиш Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан бошланган, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда чуқур ўйланган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган республикани демократлаштиришнинг ёрқин намунасидир. Хусусан, республикага хорижий бизнесни жалб этиш учун яратилган шарт-шароитлар эътиборга лойиқ. Маданият соҳасида ҳам маданий мерос объектларини тиклаш ва асраб-авайлаш чоралари кўрилмоқда.

Бугунги кунда дунё шиддат билан ўзгармоқда ва мамлакатлардан замонавий воқеликка муносиб жавоб беришни талаб қилмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятга демократлаштириш ва қонун устуворлигини таъминлашга содиқлигини намойиш этиш ниятида.

Президентингизнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви натижаларини кўриб чиқаётиб, бу масала муҳокамасига кенг жамоатчиликни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилгани менга маъқул бўлди. Демак оддий фуқаролар Ўзбекистоннинг Асосий қонуни лойиҳаси юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини фаол билдирмоқда. Эътиборлиси, ушбу жараёнда 50 минг атрофида ана шундай таклифлар келиб тушган. Бу рақам фуқаролик жамиятининг фаоллигини кўрсатмоқда ва янги Конституцияда халқ иродаси тўла акс эттирилишини англатмоқда.

Республика Президенти томонидан ўлим жазосини бекор қилиш бўйича илгари сурилган ташаббус менга маъқул бўлди. Менимча, бу жуда муҳим ташаббус ва олдинга ташланган катта қадам. Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар инсоннинг асосий ҳуқуқлари, инсон эркинликлари ва қадр-қимматини ҳурмат қилишни таъминлашга қаратилган бўлиб, бу аслида демократиянинг асоси ҳисобланади. Ва тегишли қоидаларнинг Конституцияда акс этиши жуда муҳим.

Ҳаракат эркинлигини таъминлаш кўзда тутилган қоидалар жамоатчиликнинг ўқиш ва ишлаш учун чет элга эркин саёҳат қилиши ва давлатни ривожлантириш учун янги ташаббуслар билан қайтиши учун муҳим шарт-шароитларни яратади.

Шунингдек, янги Конституцияда ижтимоий ҳимояни таъминлашга оид нормаларнинг киритилиши мени қувонтирди. Ушбу қоидага бўлган эҳтиёжни Европада, хусусан Францияда пандемия пайтида, одамлар тиббий ёрдамдан ташқари, молиявий ва бошқа қандай ёрдамга муҳтож бўлган пайтда кўриш мумкин эди.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, раҳбарингиз «оила» тушунчасига алоҳида аҳамият беради, чунки оила жамиятнинг ўзаги ҳисобланади. Шу муносабат билан янги Конституцияда оила институтини ҳимоя қилиш ва унинг жамиятдаги ролини мустаҳкамлаш, айниқса, ўз вақтида амалга оширилмоқда.

Хулоса ўрнида, шуни маълум қилмоқчиманки, бугун Ўзбекистон қонун устуворлигига эга адолатли ва демократик давлат қуриш ниятида, бу эса ўз навбатида унинг жадал ривожланишига ва халқаро майдонда ўз ўрнини мустаҳкам эгаллашига имкон беради.

Мавзуга оид

Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар...

Таиланднинг «MToday» ахборот порталида Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотларга бағишлан...

Ўзбекистон делегацияси Сеулда Корея Респ...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошч...

Индонезиядаги ватандош: Конституциявий қ...

Индонезиядаги ватандошимиз, “PT Panda Coco Charcoal” компанияси директори Авазбек Ишбаев...

Сўнгги янгиликлар