Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


25/Июль/2021   Долзарб

Франциядан муносабат: Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш учун халқ дипломатиясининг роли жуда муҳим


ПАРИЖ. 25 июль. /«Дунё» АА/. Франция Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси президенти Фредерик Брессанд «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция якунлари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигига бағишланган халқаро конференция жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди.
Назаримда, ушбу форум Ўзбекистон имижини мустаҳкамлаш ва мамлакатнинг бой маданий-тарихий меросини тарғиб қилиш учун яна бир яхши имконият бўлди.

Бугунги кунда санъат ва маданиятни ривожлантириш борасидаги сиёсатнинг нақадар муваффақиятли ва ижобий амалга оширилаётганининг гувоҳи бўлиб турибмиз. «Дўстлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида маданий-гуманитар алоқаларни жонлантириш» номли секция халқаро конференциясининг ялпи мажлисига киритилгани ҳам шундан далолат беради. Ушбу секция доирасида Марказий ва Жанубий Осиёнинг тарихий-маданий меросини ўрганиш, асраб-авайлаш ва тарғиб этиш, таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик, ёшлар, соғлиқни сақлаш, фан-технология, экология, сайёҳлик манфаатларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон раҳбарининг жаҳон сайёҳлик ташкилоти доирасида Марказий ва Жанубий Осиё учун бу ерда яшаётган халқларнинг тарихий-маданий меросини оммалаштиришга қаратилган дастурини ишлаб чиқиш таклифини алоҳида таъкидлашни истардим.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти Термиз шаҳрида ЮНЕСКО шафелигида «Марказий ва Жанубий Осиёнинг тарихий мероси» халқаро форумини ўтказишни таклиф қилди. Албатта, халқ дипломатиясининг ривожланиши икки минтақа ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан ўта муҳимдир.

Мавзуга оид

Ўзбекистон-Покистон: минтақавий ўзаро бо...

Кеча Тошкент давлат шарқшунослик университетида ШҲТ Халқ дипломатияси маркази билан ҳамкор...

Корея Республикаси Миллий ассамблеяси де...

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг яшил тараққиёт ва барқарор ривожла...

Испаниядан муносабат: Ўзбекистон ёшлари ...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон учун 100 ғоя» ташаббуси хорижий давл...

Сўнгги янгиликлар