Uz / Ўз Ru En

Toshkent

11/Ноябрь/2020   Сиёсат

Франциядан муносабат: Ўзбекистон Президенти томонидан кўтарилган масалалар глобал характерга эга


ПАРИЖ, 11 ноябрь. /Дунё АА/. “Ўзбекистон минтақа давлатлари орасида, шу жумладан, ШҲТ доирасида мувофиқлаштирувчи ролни ўйнашда давом этмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ШҲТ саммитида кўтарилган масалалар бундан далолат бермоқда”, деб таъкидлади Франциянинг Европа парламентидаги собиқ депутати Патриция Лалонде

-  Президент Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқини катта қизиқиш билан ўргандим, - деди у. – Унда кўтарилган масалалар, ҳақиқатан ҳам, глобал характерга эга ва уларни давлатларнинг ўзаро фаол ҳамкорлиги натижасида ҳал қилиш мумкин. Бу COVID-19 пандемияси юзага келтираётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларга ҳам, халқаро терроризмга қарши биргаликда курашиш масалаларига ҳам тааллуқлидир.

Ўзбекистон раҳбарининг эпидемиологик вазиятларни келтириб чиқарадиган касалликларга қарши курашиш бўйича тиббиёт муассасалари тармоғини яратиш, шунингдек, 2021 йил апрель ойида Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида минтақавий ҳамкорлик бўйича халқаро конференцияни ташкил этиш бўйича ташаббуслари ўз вақтида илгари сурилган долзарб масалалардир.

Тошкентнинг Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича қатъий позицияси ижобий баҳога лойиқлигини таъкидламоқчиман. Айнан Президент Шавкат Мирзиёев Афғонистонга Марказий Осиёнинг бир қисми сифатида қарай бошлади ҳамда ушбу мамлакатни минтақавий иқтисодий жараёнларга жалб қилишда бошқалар ўрнак олса арзигулик амалий тадбирларга бош-қош бўлмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси Валмиер мери билан уч...

Ўзбекистон элчиси Қадамбой Султонов Латвиянинг тарихий ҳудуди Видземега ташрифи доирасида ...

Ўзбекистон Президенти: Жамиятда ўқитувчи...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда...

Ўзбекистон Президенти: Келажакни соғлом ...

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Қарши шаҳрида ўқитувч...

Сўнгги янгиликлар