Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Февраль/2021   Долзарб

Франциядан муносабат: Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида белгиланган вазифалар демократик ислоҳотлар намунасидир


ПАРИЖ, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Франциядаги Халқаро таълим ва бирдамлик ассоциациясининг (A.S.I.E) ривожланиш бўйича директори  Алан Пайен Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқида кўтарилган масалаларни мамлакатда инсон ҳуқуқлари соҳасида сўнгги тўрт йил ичида амалга оширилган ислоҳотларнинг мантиқий давоми эканини ьаъкидлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев нутқи кенг жамоатчиликнинг эътиборини тортгани каби, ушбу маърузада таъкидланган ташаббуслар мени ҳам  ўзига жалб қилди, - деди у.  - Мен уч йилдан бери  Ўзбекистон, жумладан мамлакатнинг Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда қатор лойиҳаларни амалга ошириб келаяпман.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига берилаётган эътибор, айниқса, гендер тенглиги таъминланаётгани қувонарли ҳолдир. Мамлакатингизда аёлларни мактаб ва университетларда таҳсил олиши, жамият ишларига фаол жалб қилиниши учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Жамиятда барча инсонларнинг, у соғлом ёки имконияти чекланган бўлишидан қатъий назар, уларнинг ҳуқуқларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Бундай шароитда ҳамма ўзини эркин ҳис қилиб, орзу-ҳавасларини рўёбга чиқариш имкониятига эга бўлмоқда. Бу жиҳат демократик ислоҳотларнинг намунаси ҳисобланади ва, албатта, ушбу саъй-ҳаракатлар бизни руҳлантирмоқда.

Ассоциациямиз фаолиятининг асосий йўналишларидан бири - бу болалар ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган. Болалар асосий вақтини билим олишга сарфлашини қўллаб-қувватлашни асосий вазифамиз, деб биламиз.  Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистонда мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича катта ишлар амалга оширилди. Буни биз мунтазам кузатиб бораяпмиз.

Ўзбекистон ҳаётида ёшларнинг ўрни беқиёс. Сабаби 25 ёшгача бўлган аҳоли 45 фоизни ташкил этади. Бу кўрсатгичнинг ўзи аҳоли қатламининг давлат томонидан кенг қўллаб-қувватлашга, шу жумладан, ташкилотимизни Ўзбекистонда янада кўпроқ лойиҳаларни амалга оширишга ундамоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президентининг Пандемиялар да...

Тошкент давлат юридик университети кафедраси катта ўқитувчиси Феруза Ҳамдамова...

Шавкат Мирзиёев: сув тошқини биз учун ач...

Шавкат Мирзиёев 5 май куни видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши ...

Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон ўз х...

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилишида ушбу саволга атрофлича ж...

Сўнгги янгиликлар