Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Июнь/2022   Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили

Франциядан муносабат: Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатда тиббий хизмат сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади

ПАРИЖ, 6 июнь. /«Дунё» АА/.  Франция Миллий тиббиёт академияси фахрий президенти, профессор Эммануэль Кабанис Ўзбекистон Прзедентининг жорий йил 17 майдаги «Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида белгиланган вазифаларнинг аҳамияти ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


- Мен яқинда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан батафсил танишдим.  Айтишим мумкинки, мазкур ҳужжат ўз вақтида қабул қилинган.

Ўзбекистон раҳбарининг ушбу саъй-ҳаракати нафақат тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш, балки беморларга ҳам катта наф келтиради.

Фармон билан танишиш жараёнида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича тақдим этилаётган имтиёзларга алоҳида эътибор қаратдим.  Ушбу соҳанинг вакили сифатида таъкидлашни истардимки, тиббиёт ходимларига моддий рағбат берилганда, биринчи навбатда, беморлар манфаат кўради, сабаби улар бор-куч-ғайратини фаол меҳнат қилишга қаратади.

Бизга маълумки, сўнгги икки йил давомида бутун дунё COVID-19 пандемияси билан курашди. Ушбу қийин паллада тиббиёт ходимлари ўз ҳаётларини хавфга қўйиб бўлсада, вазифаларини сидқидилдан адо этди. Умуман олганда, Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини ривожлантириш ва аҳоли саломатлигини сақлаш йўлида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 2019 йил декабрь ойида мамлакатингизга борган эдим. Тошкентда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд ва Бухоро соғлиқни сақлаш бошқармалари, тиббиёт олий таълим муассасалари ва тиббиёт масканларида ўтказилган учрашувларда юртингизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, шифокорларга яратилаётган имкониятлар, шунингдек, аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ўзгаришларга бевосита гувоҳ бўлдим.

Ушбу фармонда ҳам мазкур вазифаларни янада кучайтириш чоралари белгиланган. 2022 йил 1 июлдан бошлаб вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан, шунингдек, хорижий давлатлардан Қорақалпоғистон Республикасининг қатор туманларига бориб ишловчи шифокорларнинг ойлик лавозим маошига уч йил давомида 100 фоиз, Мўйноқ туманида эса 200 фоиз миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама тўловлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланиши эътиборимни жалб этди.  Ушбу ташаббус  давлат раҳбарининг мамлакатнинг чекка туманларидаги аҳоли саломатлиги ҳақида қанчалик қайғураётганидан далолат беради.

Бизга маълумки, замонавий тиббиётда илм-фан ютуқларини жорий қилиш муҳим аҳамият эга. Ҳужжатда тиббиёт соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришга ҳиссаси ва илмий даражаси учун ҳам алоҳида устама тўланишини қайд этилган.  

Умуман олганда, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг маоши 15 фоизгача ва устамаларнинг 100 фоизгача оширилиши мамлакатда тиббий хизмат сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади, деб ҳисоблайман.

Мавзуга оид

1 июндан бошлаб Ўзбекистонда тиббиёт ход...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Тиббиёт муассасалари ходимла...

Франциядан муносабат: Ўзбекистонда тибби...

Франция Миллий тиббиёт академияси фахрий президенти Эммануэль Кабанис Ўзбекистон Прзеденти...

Сўнгги янгиликлар