Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Август/2022   Сайёҳлик

Франциядан қутлов

ПАРИЖ, 28 август. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами олдидан Франция Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси президенти, Самарқанд шаҳрининг фахрий фуқароси Фредерик Брессанд Ўзбекистон халқини тобора яқинлашиб келаётган ушбу қутлуғ сана билан табриклади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


- Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан барча ўзбекистонликларни самимий табриклайман. Албатта, бу давр мамлакат учун жуда муҳим ҳисобланади. Негаки шу муддат оралиғида мустақил Ўзбекистонда янги авлод етишиб, улғайди.

Ўзбекистон халқига энг аввало мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик, бардавом фаровонлик тилайман, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар муваффақиятли кечишига тилакдошман.

Шуни таъкидлаш жозки, жорий йил Ўзбекистон ва Франция ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганлигининг 30 йиллиги  нишонланаётгани қувонарли ҳолдир. 2019 йилда уюшмамиз ташкил топганлигининг 30 йиллик юбилейини Ўзбекистонда нишонлаганимизни ҳали ҳам мамнуният билан ёдга оламиз.

Ўзбекистон мустақил ривожланиш йиллари давомида жуда кўп ўзгаришлар ва янгиланишларга юз тутди. Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Янги Ўзбекистонга мустаҳкам пойдевор қўйилди. Кўпгина соҳаларда бўлгани сингари маданий меросни асраш ва туризм соҳасини ривожлантириш ҳам ислоҳотларнинг устувор вазифалари этиб белгиланди. Шу йиллар мобайнида Франция Темурийлар уюшмаси ҳам Ўзбекистон маданияти, санъати ва тарихий қадриятларини Францияда кенг тарғиб этишга ўз ҳиссасини қўшиб келаётганидан бахтиёрмиз.

2022 йил Ўзбекистон учун муҳим йил бўлади, деб ўйлайман. Чунки мамлакатда қатор муҳим ва ўзига хос маданий лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

Шулар қаторида жорий йилнинг сентябрь ойида Париж филармониясида ўзбек мусиқий кечаси ташкил этилади. Унда мақом, бахшичилик ва ўзбек фольклор санъати концерт дастурлари ташкил этилади.

Ўзбекистон маданий меросига бағишланган икки кўргазманинг ташкил этилиши, шубҳасиз, куз фаслининг безаги бўлиши кутилмоқда. Булардан бири - Лувр музейида ташкил этиладиган “Ўзбекистон воҳаларининг хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” номли кўргазма бўлса, иккинчиси Париж Араб олами институтидаги кўргазмадир.

Булар ўзбек маданиятининг нақадар бойлиги, жозибадорлиги ва ўзига хослигини кўрсатиши баробарида францияликлар учун Ўзбекистонни қайта кашф этиш ва унинг маданий-маънавий бойлигидан баҳра олиш имкониятини яратади. Бундай тадбирларнинг ташкил қилиниши, шубҳасиз, жаҳон ҳамжамияти томонидан Ўзбекистон маданий мероси ва унинг дунё тамаддинига қўшган ҳиссасининг эътироф этилишини англатади.

Бундай лойиҳаларнинг амалга оширилишига бизнинг уюшмамиз ҳам ўзининг барча куч-ғайратини сафарбар этиши асносида Францияда ўзбек маданияти тарғиботига муносиб ҳиссасини қўшади.

Мавзуга оид

Бухорода Ливия ва Тунисдан келган сайёҳл...

Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, ўзбек халқи ва урф-одатлари билан танишиш ҳамда ўзбек та...

Жорий йил январь-август ойларида Ўзбекис...

Жори йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга 3 миллион 308,6 ...

Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазир...

Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар ходимларидан иборат...

Сўнгги янгиликлар