Uz / Ўз Ru En

Toshkent

16/Апрель/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Франциялик мутахассис Ўзбекистоннинг тиббиёт соҳасини такомиллаштириш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади


ПАРИЖ, 16 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев “AP-HP International” ассоциацияси раҳбари, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг СOVID-19 пандемиясига қарши курашиш қўмитаси раиси Дидье Уссен билан видеомулоқот тарзида мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Дидье Уссен бошчилигидаги делегациянинг жорий йил апрель ойнинг бошида Ўзбекистонга ташрифининг натижалари муҳокама қилинди.

Француз мутахассислари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Тошкент тиббиёт академияси раҳбарияти билан учрашувлар ўтказгани, Зангиота туманида COVID-19га чалинган беморлар учун ташкил этилган махсус шифохона, Тошкент тиббиёт академияси ҳудудида барпо этилган Стоматология клиникаси,  Миллий педиатрия маркази ҳамда янги қурилган “Она ва бола маркази” ва Перинатал маркази фаолияти билан танишганидан мамнун эканини билдирди.

Д.Уссен Ўзбекистон раҳбариятининг тиббиёт соҳасини  такомиллаштириш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Айниқса она ва бола саломатлигига эътибор катта экани алоҳида таъкидланди.

“AP-HP International” ассоциацияси мамлакатимиз билан тез тиббий ёрдам, педиатрия ва жамоат саломатлиги соҳасидаги лабораториялар фаолиятини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди. Шу мақсадда мазкур ассоциация ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида Ҳамкорлик меморандумининг имзоланиши режалаштирилган.

2016 йилда асос солинган “AP-HP International” ассоциацияси Париж шаҳрининг 32 та йирик марказий шифохонасининг халқаро фаолиятини мувофиқлаштирувчи ташкилотдир. 100 мингдан ортиқ тиббиёт мутахассисини қамраб олган. Ходимлар малакасини ошириш, соҳадаги лойиҳаларни аудит қилиш ва бошқариш бўйича фаолият олиб боради, шифохоналар қуриш бўйича маслаҳатлар беради. Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатларида йирик лойиҳаларни амалга оширган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси Литва Марказий сайлов ...

Кеча Ўзбекистоннинг Литвадаги элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида жойлашган) Қадамбой Султонов ...

Ўзбекистон элчиси Европа парламенти деле...

Кеча Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги миссияси раҳбари, элчи Дилёр Ҳакимов Европа парлам...

Алишер Навоий ғазаллари чуваш тилида янг...

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консули Фариддин Насриев Чуваш Республикасига амалий са...

Сўнгги янгиликлар