Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Июнь/2022   Долзарб

Франциянинг Бордо шаҳрида Ўзбекистоннинг узумчилик соҳасидаги салоҳияти кенг тақдим этилди

ПАРИЖ, 27 июнь. /“Дунё” АА/. Жорий йил 23-26 июнь кунлари Франциянинг Бордо шаҳрида ўтказилган “Bordeaux fête le vin” йирик халқаро фестивалида Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлиги томонидан республикамизнинг узумчилик соҳаси салоҳияти кенг тақдим этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбирда қатнашишдан мақсад – жорий йил август ойида Паркент туманида ўтказилиши режалаштирилаётган “Узум сайли” фестивалига тайёргарлик кўриш ва уюштиришда Франция тажрибасини тадбиқ қилишни ўрганишдан иборат бўлди.

Анжуманда Ўзбекистонда Президент ташаббусига биноан, узум етиштириш, уни саноат усулида қайта ишлаш, виночилик соҳасини ривожлантириш ва унга инвестициялар жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот тақдим қиинди.

Бордо шаҳар мэри Пьер Урмик фестивалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон вакиллари ушбу тадбирда илк бор иштирок этаётганини алоҳида мамнуният билан таъкидлади.  Мулоқот чоғида Пьер Урмик Ўзбекистон билан виночилик соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди ҳамда мамлакатда август ойида “Узум сайли” фестивалини ўтказиш ғоясини юқори баҳолади.

“La Cité du Vin” жамғармаси бош директори Филипп Массол ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатишдан манфаатдор эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни йил давомида “La Cité du Vin” музейига ташриф буюрувчи меҳмонлар ва сайёҳлар учун тақдимотини ўтказиш орқали уларни европаликлар орасида кенг тарғиб қилиш имконияти яратилади.

“Ўзбекистон ҳудудида узумчилик ва шароб ишлаб чиқариш 3 минг йилдан ортиқ тарихга эга. Мазкур соҳани ривожлантириш мамлакатга сайёҳлар сонини кўпайтириш ҳамда экотуризмни ривожлантириш имкониятларини яратади”, дея таъкидлади Филипп Массол.

Ташриф давомида “La Cité du Vin” вино тарихи ва маданияти жамғармаси раҳбарияти ва Паркент тумани ҳокимияти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди ҳамда мазкур музейда ўзбек вино маҳсулотларининг тақдимоти ўтказилди.

“Bordeaux fête le vin” (“Шароб фестивали”) Бордо метрополияси сайёҳлик идораси ва Бордо мэрияси томонидан ҳар икки йилда бир марта ташкил этилади. Фестиваль илк бор 1998 йилда ўтказилган. Ташкилотчиларнинг маълумотига кўра, пандемиядан олдин ўтказилган фестивалда 400 мингдан ортиқ сайёҳ иштирок этган.

Мавзуга оид

Нидерландиялик инвестор: Президент Шавка...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ЕОИИ саммитида иштироки юзасидан хорижий тадбирк...

Озарбайжондан муносабат: Ўзбекистон нафа...

Гулнора Мамедзаде, «Baku Network» халқаро сиёсат ва хавфсизлик марказининг Экспертлар плат...

«GBBC» компанияси ижрочи директори: Ўзбе...

Тошкентда бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик й...

Сўнгги янгиликлар