Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Сентябрь/2022   Таълим

Франциянинг «Le Cordon Bleu» институтида илк бор таҳсил олган ўзбекистонлик талабалар ўқишни муваффақиятли якунлашди

ПАРИЖ, 26 сентябрь. /«Дунё» АА/. Гастрономик туризм Ўзбекистон сайёҳлик имкониятларининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистоннинг жаҳон гастрономик туризми бозоридан муносиб ўрин эгаллаши ва жаҳон миқёсида кенг оммалашган гастрономик сайёҳлик инфратузилмаларини яратишда мазкур соҳада фаолият кўрсатадиган кадрлар тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга.


Шу мақсадда 1895 йилда ташкил этилган, кулинария, пазандачилик, ресторан ва туризм бошқаруви соҳаларида Франциянинг энг илғор ўқув муассасаларидан бири ҳисобланган «Le Cordon Bleu» институти билан малакали ошпаз кадрлар тайёрлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан эълон қилинган грантлар асосида ташкил этилмоқда.

Бугунги кунда 2022 йил 3 февраль санасида Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва «Le Cordon Bleu» ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, 56 нафар ўзбекистонлик мутахассис-талабалар институтнинг - Ошхона дипломи (Diplôme de Cuisine), Қандолатчилик дипломи  (Diplôme de Pâtisserie) ва Нон махсулотлари дипломи (Diplôme de Boulangerie) йўналишларида таҳсил олишмоқда.

Жорий йил 23 сентябрь куни мазкур институтда таҳсил олган ўзбекистонлик талабаларнинг илк гуруҳи ўқишни муваффақиятли якунлашиб, институт дипломларини олдилар.

Таъкидлаш жоизки, 2019 йилда «Le Cordon Bleu» институти билан ўзаро алоқалар ўрнатилган эди. 2022 йили бир неча марта делегациялар алмашуви амалга оширилди. Хусусан, июнь ойида ҳамкорликнинг янги босқичларини муҳокама этиш мақсадида «Le Cordon Bleu» институти президенти Андре Ж. Куантронинг Ўзбекистонга амалий сафари бўлиб ўтди. Туризм ва маданий мерос, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувларда Ўзбекистон таълим муассасалари билан туризм ва гастрономия соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш хамда қўшма дастурларни ҳаётга тадбиқ этиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, «Le Cordon Bleu» институти  бошланғич босқичдан то университет ўқув дастурларигача бўлган кенг кўламли таълим дастурларини таклиф этади. Ҳозирги пайтда институт дунёнинг 20 давлатида 35 та филиалига эга. Ҳар йили турли миллат вакилларидан иборат бўлган 20 000 нафар талаба мазкур олий ўқув юртини битиради.

Мавзуга оид

«Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи Г...

«Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи директори Тўлқин Муҳаммадиев бошчилигидаги делегаци...

Ўзбекистонда аҳоли муаммолари билан ишла...

Жанубий Кореянинг Моквон университети вице-президенти, профессор Ри Ик Хён «Дунё» АА мухби...

Ўзбекистондаги Гёте институти: Таълим со...

Хорижий тилларни ўрганиш ҳамма замонларда ҳам катта аҳамият касб этган ва бундан кейин ҳам...

Сўнгги янгиликлар