Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

13/Октабрь/2021   Сайёҳлик

Француз нодавлат ташкилоти билан таълим, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди


ПАРИЖ, 13 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси маданий-гуманитар соҳада Ўзбекистон-Франция икки томонлама муносабатларини кенгайтириш мақсадида «Анор» нодавлат ташкилоти раҳбари С.Жиндт билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида таълим ва туризм соҳасида муносабатларини янада фаоллаштириш борасида ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди. 

С.Жиндт француз тилининг юртимизда оммалашиб бораётганини ва университетлараро ҳамкорлик аввалги йилларга нисбатан фаоллашганини таъкидлади. Бугунги кунда Ўзбекистонда француз тили ўргатиш бўйича 3 мингга яқин мутахассис борлигини маълум қилди. Бу Марказий Осиёдаги энг катта кўрсаткичдир.

Тошкилот раҳбарига кўра, Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантириш, мамлакатимизнинг тарихи, маданияти, туризм ва таълим соҳасидаги йирик салоҳиятини француз жамияти орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида «Анор» нодавлат ташкилотига асос солинган.

Француз нодавлат ташкилоти фаолияти доирасида мамлакатимизнинг француз тили мутахассислари учун Францияда малака ошириш курсларини, ўқувчи ва талабалар учун ёзги мактабларни ташкил этиш, француз ўқитувчиларини юртимизга юбориш каби йўналишларда ҳамкорлик қилишга тайёрлик қайд этилди.

Француз томонига истиқболли соҳалар сифатида қўшимча равишда Президент мактабларининг салоҳиятини ошириш, уларга француз тили мутахассисларини жалб қилиш, таълим соҳасида француз ўқув муассасалари иштирокида конференциялар ва давра суҳбатларини ҳамкорликда амалга ошириш таклифи билдирилди.

Шу билан бирга, яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Франция таълими форуми юртимизда Франция таълим тизимига қизиқиш ошиб бораётганини кўрсатганини инобатга олиб, мамлакатимизда етакчи француз олий таълим муассасаларининг филиалларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилиш муҳимлиги таъкидланди. 

Учрашув якунида таълим, туризм ва маданият соҳаларида лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Германиянинг «REWE Group» савдо тармоғи...

Германиядан Ўзбекистонга сафар қилаётган сайёҳлар оқими ошмоқда...

Ҳинд компанияси Самарқанд ва Бухорода ме...

Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича амалг...

Деҳли – Лондон йўналишида автобусда ташк...

Ҳиндистоннинг «Adventures Overland» сайёҳлик агентлиги ўз мижозларига Деҳлидан Лондонгача ...

Сўнгги янгиликлар