Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Сентябрь/2020   Жамият

Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш автоматлаштирилади


ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қарорга мувофиқ, “E-Fuqaro” идоралараро маълумотлар базаси жорий этилади ва бу орқали:

- фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш автоматлаштирилади;

-  мазкур аризалар идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан манфаатдор вазирлик ва идоралар ўртасида кўриб чиқилади;

- фуқароликка қабул қилиш, уни тиклаш, ундан чиқиш ва уни йўқотиш бўйича ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.

- Ички ишлар вазирлиги “E-Fuqaro” ИМБнинг ягона буюртмачиси ва сақловчиси ҳисобланади.

2021 йил 1 январга қадар:

– республика ҳудудида фуқаролик масалалари бўйича мурожаатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали;

– хорижда доимий истиқомат қилаётган шахслар томонидан эса Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилган интерактив консуллик хизмати орқали дастлабки ариза юбориш механизми жорий этилади.

Унда ариза юборувчи кейинчалик шахсан келиб мурожаат қилиши лозим бўлади.

Мавзуга оид

Давлат хизматлари марказлари томонидан м...

9 апрель санасидан бошлаб, автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марк...

Академик А.Шкляр: “Биз ўзбек халқининг б...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, коронавирус пан...

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Осиё ...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси regulation.gov.uz сайтида муҳокама ...

Сўнгги янгиликлар