Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Сентябрь/2022   Спорт

Футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этади

ТОШКЕНТ, 24 сентябрь. /«Дунё» АА/. Футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Туркияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этади, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Жорий йил 1-9 октябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида ногирон-ампутантлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда 5 карра жаҳон чемпиони Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси ҳам қатнашади.

Ўзбекистон терма жамоаси «E» гуруҳидан ўрин олган ҳолда Польша, Испания ва Танзанияга қарши майдонга тушади.

Кеча ушбу нуфузли мусобақа олдидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти жамоа аъзолари билан учрашди. Матонат, ирода ва жасурликни намойиш қилиб келган, мундиалларда юқори натижа қайд этган вакилларимизнинг бу галги турнирда ҳам муносиб иштирок этишига тилак билдирилди.

-Бу терма жамоа ҳақида бутун футбол жамоатчилиги ва мухлислар илиқ фикрда, - деди ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов. -Жамоамиз ҳар доим яхши натижа кўрсатиб, жаҳон чемпионатларида совриндор бўлган. Матонатли йигитларимиз бу гал ҳам мусобақада юқори натижа қайд этишига ишонамиз.

Учрашувда Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилар ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди. Жамоа аъзолари билдирилган ишончни оқлашини ва Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишини таъкидлади.

Мавзуга оид

Қурбонмурод Номозов Перуда ўтказилган оғ...

Перуда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида онлайн Жаҳон кубоги мусобақал...

Новосибирск шаҳрида мини-футбол бўйича Ў...

Мамлакатимизнинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси томонидан Новосибирск вилояти Жисмоний т...

Ўзбекистонлик велоспортчи Италияда ўтказ...

Мамлакатимизнинг «Tashkent city woman professional cycling team» аёллар профессионал жамо...

Сўнгги янгиликлар