Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Июль/2020   Спорт

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 3 августдан давом эттирилади. Энди ўйинлар марказлашган ҳолда ўтказилади


ТОШКЕНТ, 24 июль. /«Дунё» АА/. Хабарингиз бор, олдинроқ футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 10-тур учрашувлари қатор футболчиларда коронавирус аниқлангани сабабли қолдирилгани ҳақида маълумот берган эдик. Бугун ЎзПФЛ чемпионат ўйинлари шу йилнинг  3 августидан бошлаб давом эттирилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Эътиборлиси, энди 1-давранинг қолган турлари марказлаштирилган ҳолда ўтказилади. Якшанбадан ташқари ҳар куни футбол учрашувлари ўтказилади. Якшанба кунларида эса футболчилар коронавирусдан умумий текширувдан ўтказилади.

Марказлашган мусобақада кунига 3 тадан ортиқ учрашув ўтказилмайди. Бу ҳолат нафақат трансляция ҳуқуқига эгалик қилувчи “Спорт” телеканали учун, балки бошқа ОАВ учун ҳам қулайлик яратади. Учрашувларнинг қайси майдонда ўтиши масаласига ЎзПФЛ келаётган ҳафта аниқлик киритади, дейилади ЎзПФЛнинг хабарида.

Мавзуга оид

Осиё чемпионати-U19 ўйинлари Тошкент ва ...

2020 йил октябрь ойида Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Осиё чемпионати-U19 мусобақ...

Тошкент илк бор дзюдо бўйича «Катта Дуб...

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Токио олимпиадасигача бўлган давр учун мусобақалар тақвими...

Равшан Эрматов ОФК конференциясида иштир...

Шу кунларда ОФКга аъзо ассоциациялар бош котиблари ҳамда минтақавий ассоциациялар раҳбарла...

Сўнгги янгиликлар