Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

07/Декабрь/2021   Медиа

Футбол бўйича Ўзбекистон ташқи ишлар вазири кубоги учун мусобақалар ўтказилди


ТОШКЕНТ, 7 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида юртимизда тизимли тарзда спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Бугунги кунда спортни оммавий ҳаракатга айлантириш, аҳолининг жисмоний қобилиятини рағбатлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш ҳар бир ташкилот учун муҳим вазифага айланди.

Жумладан, жорий йил 28 ноябрь - 6 декабрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири кубоги учун ташкил этилган мини-футбол мусобақаларида вазирлик тизимида фаолият юритаётган ходимлар иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбирлари Фарида Исломова ва Анвар Илёсов (фото).

Ушбу мусобақаларда жами 16 та жамоа қатнашди. Гуруҳ баҳсларида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритганлар плей-офф учрашувларида беллашди.

3-ўрин учун кечган баҳсда вазирлик ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси ҳамда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси ходимларидан ташкил топган жамоа Йиғма-ахборот таҳлил департаменти ва Минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бирлашган жамоасига қарши майдонга тушди. Қизғин кечган учрашувда Йиғма-ахборот таҳлил департаменти ва Минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси ходимлари учинчи ўринни қўлга киритди.

Финал учрашувида Америка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси ва Консуллик-ҳуқуқий департаменти вакиллари ғолиблик учун ўзаро беллашди. Унда Консуллик-ҳуқуқий департаменти жамоасининг қўли баланд келиб, турнирда ғалаба қозонди.

Мусобақа якунида ғолибларга кубок, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ушбу турнир иштирокчиларнинг нафақат халқаро муносабатлар борасида мустаҳкам билим ва кўникмага эга эканлигини, балки футбол бўйича ҳам қизиқиши ва маҳорати юқори эканини кўрсатди.  Бу каби спорт мусобақаларининг анъанавий тарзда ўтказиб борилиши тизимда ишчанлик кайфиятини янада ошириш ва меҳнат самарадорлигини юксалтиришга ёрдам беради.

Мавзуга оид

Элчи Дилшод Аҳатов: Ўзбекистон ва Ҳиндис...

Ҳиндистоннинг “Diplomacy & Beyond” сайтида “Ўзбекистон ва Ҳиндистон: яқин дўстлик ва муста...

Ўзбекистон Президентининг Туркий кенгаш ...

Туркия оммавий ахборот воситалари кеча видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Туркий кенгашн...

«Deutschlandfunk»: Ибн Синонинг дунёга м...

Буюк олим Абу Али Ибн Сино илмий меросининг тарихий аҳамияти ҳамон дунё жамоатчилигининг к...

Сўнгги янгиликлар