Uz / Ўз Ru En

Toshkent

16/Июль/2020   Спорт

Футбол бўйича Қатарда бўлиб ўтадиган «ЖЧ-2022» тақвими эълон қилинди


ТОШКЕНТ, 16-июль. /«Дунё» АА/. Халқаро футбол ассоциацияси – ФИФА 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг финал босқичи тақвимини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳар тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси «ЖЧ-2022» ўйинлари 21 ноябрдан 18 декабрга қадар давом этади. Жаҳон чемпионати Доҳа шаҳридаги Ал-Байт» стадионида старт олади. Мусобақанинг финал учрашуви эса шу шаҳардаги «Лусаил» стадионида ўтказилади. Мундиал мезбонлари чемпионатни ўтказиш учун 8 та стадионни ҳозирлашмоқда.

Маълумот учун, жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидан ўрин олган баҳслар 2022 йилнинг 21 ноябрдан 2 декабрга қадар ўтказилади. Гуруҳ босқичида ҳар кунда тўрттадан ўйин бўлиб ўтиши белгиланган.

3 декабрдан бошлаб, гуруҳдан чиққан 16 терма жамоа иштирокидаги нимчорак финал ўйинларига старт берилади ва бу босқичнинг сўнгги баҳсларига 6 декабрь куни якун ясалади.

Чорак финал ўйинлари 9-10 декабр куни ўтказилади. Ярим финал баҳслари  эса 13-14 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

3-ўрин учун баҳс 17 декабрда белгиланган. Жаҳон чемпиони номига ойдинлик киритадиган ҳал қилувчи ўйин 18 декабрда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз,  футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашиш учун баҳсларда иштирок этмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистонга УЕФА делегацияси сафари яку...

9-13 март кунлари УЕФА делегацияси Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлди...

Халқаро дзюдо федерацияси Ўзбекистон мак...

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF ) нинг «Мактабларда дзюдо» дастури доирасида мамлакатимизда...

Бектемир Мелиқўзиев мексикалик боксчини ...

Бектемир Мелиқўзиев мексикалик боксчини ишочли тарзда енгиб WBО Интер-континентал камари с...

Сўнгги янгиликлар