Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Октабрь/2022   Спорт

Футзал бўйича Осиё кубоги: Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалга йўл олди

ТОШКЕНТ, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. Футзал бўйича Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси қувайтлик рақиблари устидан ишончли ғалабани қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. 


Кеча тунда Қувайтда футзал бўйича қитъа кубогининг чорак финал босқичи ўйинлари ўтказилди. Ушбу босқичда  Ўзбекистон  терма жамоаси мезбон мамлакат жамоасига қарши баҳс олиб борди.  Бутун учрашув давомида тартибли ҳаракат қилган Ўзбекистон футзалчилари  рақиби устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб,  турнирнинг ярим финал босқичига йўл олди.

Баҳсда рақиблар дарвозасини  Анасхон Раҳматов, Даврон Чориев ва Ҳусниддин Нишонов ишғол қилди.

Энди Баҳодир Аҳмедов жамоаси 6 октябрь куни ярим финалда Япония футзалчиларига қарши майдонга тушади.

 Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. 

Иккинчи ярим финалда Таиланд ва Эрон ўзаро  куч синашади.

Мавзуга оид

Брюсселда ватандошлар ўртасида мини-футб...

Хориждаги ватандошлар ўртасида маънавий-маърифий ва тарғибот ишларини фаоллаштириш мақсади...

Ўзбек дзюдочилари Тбилиси турнирига йўл ...

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 26-28 март кунлари Грузияда ўтказиладиган «Катта дуб...

Ўзбекистон расман «Осиё кубоги-2027» мез...

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14-31 октябрь кунлари мамлакатимиз ёшлар ўртасидаги Осиё чем...

Сўнгги янгиликлар