Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Июнь/2020   Буюк ғалабага 75 йил

Ғалабада фронторти заҳматкашларининг меҳнати ҳам алоҳида ўрин тутади


ЕКАТEРИНБУРГ, 24 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифини шарҳлаган Европа ва Осиё тадқиқотлари маркази директори Андрей Русаков (Россия) Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган умумий ғалабада фронт ортида меҳнат қилган инсонлар ҳам муносиб ҳисса қўшганликларини алоҳида қайд этди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

— Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Буюк ғалабага 75 йил тўлиши муносабати билан ташкил қилинган тантаналарда қатнашиши халқлар дўстлиги концепциясига тўла мос келади, — деди у. — Фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабада нафақат қизил армия кучлари, балки шу билан бирга, Марказий Осиё халқларидан ташкил топган меҳнат ва қурилиш баталонларининг ҳам алоҳида хизмати бор.

Ўзбекистон раҳбарининг фикрига қўшилмасликнинг иложи йўқ. У даҳшатли синовли йилларда кекса авлод қаҳрамонликларини тўлиқ ёдда тутиш учун Буюк ғалабанинг барча жиҳатларини чуқурроқ ўрганишимиз кераклигини таъкидлади.

Шонли сана муносабати билан уруш йилларида оғир шароитда бўлса-да, заҳмат чекиб, қилинган меҳнат мавзусини ўрганиш ва тушунишга қайтиш учун ноёб имконият пайдо бўлди. Ғалабанинг асоси Ўрта Уралда қўйилган десак ҳеч муболаға бўлмайди. Чунки ушбу ҳудудда барча собиқ совет республикаларидан келган меҳнаткашлар бирлашишганди.

Свердловск вилоятининг Невьянск шаҳрида қидирув ишларини олиб борган «Держава» гуруҳи аъзолари Иккинчи жаҳон урушидаги оммавий қабрларни топиш ва уларни тартибга келтириш бўйича халқаро шанбалик чоғида нафақат ушбу шаҳар шифохоналарида вафот этган аскарлар қабрларини, балки Марказий Осиёдан келган фронт орти меҳнаткашларининг жасадларини ҳам топишди ва дафн этиш тадбирларини ўтказишди. Бундай тадбирлар меҳнат фронти қатнашчиларининг қабрлари жойлашган барча шаҳарларда ўтказилди. Уруш йилларида қатор завод-фабрикалар ишчилари фронтга сафарбар этилган. Уларнинг ўрнига Марказий Осиё республикаларининг минглаб аҳолиси Марказий Уралга келтирилган. Бу ерда ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик ва бошқа халқлар бор эди. Улар совуқ ва ноқулай иқлим шароитида, озиқ-овқат тақчиллиги шароитида, дам олишсиз узоқ вақтлик иш сменаларида ишлаганлар.

Уларнинг ҳаммаси ҳам ўша пайтдаги қийинчиликларга дош беролмаган. Омон қолганлар эса уйларига Уралда тўплаган тажрибалари билан қайтишди. Шу ўринда таъкидлаш керак, Иккинчи жаҳон уруши ва унда ғолиб бўлганлар қаҳрамонликлари Россия ва бошқа мустақил давлатларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг асоси бўлиши керак.

Мавзуга оид

Туркиялик эксперт Тошкентдаги Хотира ва ...

Туркиянинг «Sahipkiran» стратегик тадқиқотлар маркази директори Месут Эмре КАРАКОСЕ Тошке...

Иккинчи жаҳон уруши йиллари Беларусь туп...

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Инсон ва қонун” газетаси бош муҳаррири, ёзувч...

Франкфурт-Майнда Иккинчи жаҳон урушида ҳ...

Улар орасида ўзбекистонлик аскарлар ҳам бор.

Сўнгги янгиликлар