Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

11/Октабрь/2021   Таълим

Ғарбий Қозоғистон инновациялар ва технологиялар университети раҳбарияти билан Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди


ОҚТОВ, 11 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги бош консули Отабек Турсинбеков Ғарбий Қозоғистон инновациялар ва технологиялар университети проректори Аянбек Абекешев ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети проректори Отабек Алимов билан уч томонлама видеоконференция ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-мулоқот чоғида Ғарбий Қозоғистон инновациялар ва технологиялар университетида таҳсил олаётган ватандош-талабаларнинг Ўзбекистон Президенти сайловида иштирокини таъминлаш ҳамда илмий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бош консул Қозоғистон вакилларини Ўзбекистонда жорий йил 24 октябрь куни ўтказиладиган Президент сайлови кампаниясининг бориши ва уни ўтказиш тартиблари билан таништирди. Шунингдек, 16 октябрь куни Уралск шаҳридаги Қозоғистон халқ ассамблеяси биносида муддатидан олдин овоз бериши жараёни ўтказилиши маълум қилинди.

Аянбек Абекешев ушбу университетда Ўзбекистондан 17 нафар талаба таҳсил олаётганини айтди. Ғарбий Қозоғистон инновациялар ва технологиялар университети проректори ўзбекистонлик талабаларнинг муддатидан олдин овоз бериш жараёнида фаол иштирокини таъминлашга кўмаклашилишини билдирди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала Ғарбий Қозоғистон инновациялар ва технологиялар университети ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўлди.

Томонлар университетлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастури юзасидан ўзаро фикр алмашди.

Мавзуга оид

Хоразмда физика-математика мактаб-интерн...

Бугун Хоразм вилоятининг Шовот туманида 45 йилдан бери фаолият юритиб, етук кадрлар етишти...

Марказий Осиё давлатлари ўртасида олий т...

Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Қозоғистоннинг Туркистон ш...

Имом Бухорий меросига бағишланган халқар...

Самарқандда «Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий а...

Сўнгги янгиликлар