Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Декабрь/2020   Жамият

Гендер тенглик мавзусида CEDAWнинг концептуал тизимига асосланган семинар бошланди


ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/.  Кеча Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан «Гендер тенглиги ва аёлларнинг инсон ҳуқуқлари учун етакчилик» мавзусида CEDAWнинг концептуал тизимига асосланган ўқув семинари ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати хабарига кўра, ҳуқуқ ва давлат мажбуриятларини белгилаш бўйича CEDAWнинг концептуал асосларидан келиб чиқиб, маҳаллий, минтақавий ва миллий даражада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича аёл вакилларининг салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур семинар жорий йил 4 декабрга қадар давом этади.

Тренинг CEDAWнинг концептуал асослари камситмаслик принципи ва давлат мажбуриятлари тўғрисида аёлларнинг билимларини шакллантириш, аёлларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича сиёсат ва дастурларни илгари суриш учун аёлларнинг стратегик режалаштириш ва аёлларнинг сиёсий раҳбар сифатида ўзига бўлган ишончини ошириш каби вазифаларга хизмат қилади.

Семинар давомида Гендер адолатсизлиги ва унинг келиб чиқиш сабаблари, CEDAWга кириш каби мавзуларда тақдимотлар ва фикр алмашинувлар бўлиб ўтади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон энергетика вазири МАГАТЭ деле...

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Алишер Султонов Ўзбекистонга икки кунлик ташриф ...

Ўзбек тилини халқаро миқёсдаги ўрни ва н...

Бу ҳақда «Тараққиёт стратегияси» марказида хорижий давлатларда истиқомат қилаётган ватандо...

Элмурод Қуриёзов: Конституциявий ҳуқуқла...

Ла Коруня университети докторантура босқичи талабаси Элмурод Қуриёзов Бош қомусимиз қубул ...

Сўнгги янгиликлар