Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Февраль/2020   Тошкент халқаро инвестиция форуми

Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси немис ишбилармонларини Тошкент халқаро инвестиция форумида фаол иштирок этишга чақирди


БЕРЛИН, 7 февраль. / «Дунё»/. Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси (ГИШҚ) сайтида жорий йил 5-6-март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро инвестиция форуми ҳақида мақола эълон қилди.  Материалда Ўзбекистонинг бугунги ривожланиш босқичи таҳлил қилиниши баробарида немис компаниялари ушбу тадбирда фаол иштирок этишга чақирилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Шарқий қўмита 1952 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда Марказий, Шарқий ва Жанубий-Шарқий Европа, Жанубий Кавказ ва Марказий Осиёдаги мамлакат билан ҳамкорликка немис бизнесини жалб этиш учун йирик минтақавий ташаббускор ҳисобланади.

Қўмита таркибига Германия иқтисодиётининг етакчи  бирлашмалари киради. Германия саноати (BDI), Германия банклари (Банклар иттифоқи), Улгуржи, ташқи савдо ва хизматлар (BGA), Германия ҳунармандчилик (ZDH) федерал уюшмалари, шунингдек, 10 мингдан ортиқ компания аъзо бўлган савдо-саноат палаталари, суғурта бизнеси ташкилотлари шулар жумласидандир.

Бундай миқёсдаги халқаро форум Ўзбекистон пойтахтида илк бор ўтказилмоқда. Унда 1,5 мингга яқин ишбилармон ва молия доиралари вакиллари, иқтисодиёт соҳаси мутахассислари иштирок этиши кутилмоқда. Анжуман  жаҳондаги етакчи халқаро оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилади, деб хабар қилинган мақолада.

Мавзуга оид

Малайзияда Тошкент халқаро инвестиция фо...

Малайзия пойтахтида I Тошкент халқаро инвестиция форумига бағишланган брифинг бўлиб ўтди....

Исроилда Тошкент халқаро инвестиция фору...

Мамлакатимизнинг Исроилдаги элчихонаси томонидан пойтахтимизда шу йил 5-6 март кунлари бўл...

Туркияликлар Тошкент халқаро инвестиция ...

Туркия пойтахтида Ўзбекистон Президентининг мамлакат парламентига Мурожаатномаси ва жорий ...

Сўнгги янгиликлар