Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

04/Июль/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Германиядаги ватандошлар: Асосий қонунга киритилаётган янги нормалар Ватанимиз ривожига муносиб ҳисса қўшади

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 4 июль. /«Дунё» АА/. Германияда ишлаётган ва таҳсил олаётган ёш ватандошларимиз  «Дунё» АА учун интервьюсида умумхалқ муҳокамасига қўйилган Ўзбекистоннинг янги Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Дилшод Умиров, «Reisebank AG» банки ходими ва  Ўзбекистонлик ёшлар клуби раҳбари:

-Ҳозирги кунда Ўзбекистонда энг долзарб мавзулардан бири - бу Конституциявий ислоҳотлар, десам нотўғри бўлмайди. Германиядаги кўплаб ватандошлар бу ўзгаришларни диққат билан кузатиб бораяпмиз.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшларни соғлом турмуш тарзи тамойиллари асосида маънавий ва ахлоқий етук инсонлар этиб тарбиялаш учун зарур шароитларни яратиши бўйича таклифини тўлаб қўллаб-қуватлайман.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, чет элда таҳсил олаётган ёки меҳнат қилаётган тенгдошларим ушбу ислоҳотларга хайрихоҳлик билдирмоқда. Бундай ёндашув ёшларнинг Ўзбекистоннинг истиқболдаги тараққиётига бефарқ эмаслигидан дарак беради.

Асосий қонунга киритилаётган янги нормалар Ватанимиз ривожига муносиб ҳисса  қўшишига аминман.

Амирхон Анорқулов, Германияда “Эрасмус” дастури асосида таҳсил  олаётган ватандош:

-Мамлакатимизда Бош қомусимизга янгиликлар киритилмоқда. Ушбу қўшимчалар,  биринчи навбатда,  Ўзбекистон аҳолиси фаровонлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Янги Конституция лойиҳасида «Инсон қадри ва халқ манфаати ҳамма нарсадан устун» деган олийжаноб  ғоя илгари суриляпти. Янгиланаётган Бош қомусимизда ушбу тамойилларнинг аниқ ифода этилиши зарур.

Президентимизнинг таклиф этаётган «Ўзбекистон – ижтимоий давлат» деган тамойилни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлайман. Бу ерда «инсон қадри» тушунчаси «ижтимоий давлат» тушунчаси билан чамбарчас боғлиқдир. Ишсизликдан химояланиш, кафолатланган сифатли таълим, малакали тиббий ёрдам, барча шахсларни қўллаб-қувватлаш бу ижтимоий давлатнинг асосий вазифасидир, деган ёндашувни ҳам маъқуллайман.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳатлар айнан биз ёшлар учун кенг имкониятлар эшигини очиб бермоқда. Хусусан, мен Ўзбекистон ёшлари вакили эканлигимдан фахрланаман ва келажакда Ватанимиз ривожига ўз ҳиссамни қўшиш истагидаман.

Мавзуга оид

Римда Ўзбекистондаги конституциявий исло...

Ўзбекистон элчихонасида Италияда таълим олаётган ватандош талабалар иштирокида мамлакатими...

Малайзиядан муносабат: Асосий қонунни я...

«Kingsley Strategic Institute» ижрочи директори Макс Сей (Малайзия) Ўзбекистонда амалга о...

Ўмондаги ватандош: Бош қомусимизни янгил...

Ўмон Султонлигида истиқомат қилаётган ватандошимиз, Ўмондаги ўзбек диаспораси фаоли, ёшлар...

Сўнгги янгиликлар