Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Октабрь/2022   Долзарб

Германиядан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Венгрияга ташрифи мамлакат раҳбариятининг ислоҳотларга йўналтирилган ва очиқ иқтисодий сиёсатини яна бир бор тасдиқлади

БЕРЛИН, 6 октябрь. /«Дунё» АА/. Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Эдуард Кинсбрунер Ўзбекистон Президентининг 3-4 октябрь кунлари Венгрияга амалга оширган расмий ташрифининг муҳим жиҳатларини изоҳлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


– Президент Шавкат Мирзиёевнинг Будапештга расмий ташрифи Ўзбекистон раҳбариятининг ислоҳотларга йўналтирилган ва очиқ иқтисодий сиёсатини яна бир бор тасдиқлади.

Европа давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликка тайёрлик Ўзбекистон учун янги бозорларни очиб беради ва шу билан бирга, иқтисодий алоқаларни қўшни ҳудудлардан ташқарида диверсификация қилишни таъминлайди. Айниқса, геосиёсий нуқтаи назардан мураккаб даврда ислоҳотлар йўналишига қатъий амал қилиш ва жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига интеграциялашувни давом эттириш муҳим аҳамиятга эга.

Венгрия ривожланган иқтисодиёт ва кўплаб соҳаларда илғор технологияларга эга. Бинобарин, Ўзбекистон учун у саноат ва қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш йўлидаги изланишларда яхши шерик бўлиши мумкин.

Шу ўринда айтиш керакки,  бой ресурс базасига эга Ўзбекистон Венгрия учун катта қизиқиш уйғотаётгани аниқ. Яъни иккала томон ҳам шерикликдан манфаатдор. Ўйлайманки, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик самарали бўлади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон раҳбарининг Олий Евроосиё иқт...

Покистоннинг «Daily Spokesman», «National Herald Tribune», «Pakistan in the World», «Paki...

Латвиядан муносабат: Бугун Янги Ўзбекист...

Латвия фанлар академиясининг Иқтисодиёт институти директори Нина Линде Президент Шавкат М...

Қозоғистонда 13 июль – коронавирусдан ва...

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев телевидение орқали қилган мурожаати...

Сўнгги янгиликлар