Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

20/Октабрь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Германиядан муносабат: Ўзбекистоннинг бой илмий-маданий мерос, қадимий анъана ва урф-одатларни асраб-авайлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари ҳар қанча эътирофга лойиқ


ФРАНКФУРТ-МАЙН,  20 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси Шветцинген шаҳрида Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёти ва маданиятига бағишланган бадиий кеча ташкил қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Тадбирда шаҳар жамоатчилиги, академик, маданий доиралари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда Германия университетларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирок этди.

Анжуманда Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёти, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақидаги маълумотлар тақдим қилинди. 24 октябрь куни ўтказиладиган Президент сайлови умумэътироф этилган халқаро нормаларга мос равишда ташкил этилаётгани қайд этилди.

Бош консулхона ватандошларимизни ўз конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш учун дипломатия ваколатхонасида ташкил этилган 12-сайлов участкасида овоз беришда фаол иштирок этишга чақирди. Бундан ташқари, 24 октябрь куни сайлов участкасига келишга имконияти бўлмайдиган юртдошларимиз учун 14 октябрдан 20 октябрга қадар муддатидан олдин овоз бериш жараёни ташкил этилгани алоҳида таъкидланди.

Юртдошимиз, пианиночи Татьяна Ворм-Савосская томонидан ижро этилган мусиқа садолари тадбирга ўзига хос муҳит ва байрамона кайфият бахш этди.

Шунингдек, меҳмонларга ўзбек халқининг қадимий тарихи, анъана ва урф-одатлари ҳамда мамлакатимизнинг замонавий тараққиёти ҳақида ҳикоя қилувчи «I am Uzbekistan» видеоролиги намойиш этилди.

Тадбир доирасида ўзбекистонлик уста Насиба Аҳмедова томонидан ясалган қўғирчоқларнинг  кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.

«Berliner Telegraph» журнали муҳаррири, Германия журналистлари иттифоқи аъзоси Татьяна Хеккер ушбу тадбир унга Ўзбекистонни янада чуқурроқ англаш, унинг тарихи ва маданияти билан танишиш, мамлакатнинг замонавий тараққиётини кузатиш имконини берганини таъкидлади.

- Ўзбек замини кўплаб атоқли олим ва мутафаккирларни вояга етказган. Жумладан, Беруний, Хоразмий, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек ва бошқа кўплаб аждодларингиз ҳамда уларнинг илмий мероси бутун инсониятнинг бебаҳо меросидир. Уларнинг илмий изланишлари мени ҳамиша ҳайратга солиб келади. Дарҳақиқат, ўтмишсиз келажак йўқ ва шу маънода Ўзбекистоннинг бой илмий-маданий меросни, қадимий анъана ва урф-одатларини асраб-авайлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари ҳар қанча эътирофга лойиқдир, - деди  T.Хеккер.

Мавзуга оид

Бош консулхона меҳнат мигрантлари фаоли...

Мамлакатимизнинг Актаудаги Бош консулхонаси вакиллари ушбу шаҳарнинг 18 кичик-туманида жой...

GLOBAL G.A.P. минтақавий координатори Ўз...

Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси Қадамбой Султонов бугун GLOBAL G.A.P.нинг Марказий Осиё в...

Ўзбекистон Президентининг минтақавий ва ...

Ўзбекистоннинг Таиланддаги Бош консулхонасида Таиланд Миллий Ассамблеяси Вакиллар палатаси...

Сўнгги янгиликлар