Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Январь/2023   Бухоро - Ислом олами маданияти пойтахти

Германиянинг ихтисослашган веб-сайти Ўзбекистон тўқимачилик саноати салоҳияти ҳақида мақола чоп этди

БЕРЛИН, 3 январь. /«Дунё» АА/. Германия Трикотаж ва тикувчилик ишлаб чиқарувчилар уюшмаси (Gesamtverband der Deutschen Maschen-Industrie – Gesamtmasche e.V.) веб-сайтида «Ўзбекистон: экспортга йўналтирилган тўқимачилик платформасига айланиш йўлида» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Унда Ўзбекистон жадал суръатлар билан минтақавий тўқимачилик марказига айланиб бораётгани қайд этилган. «Мамлакат нафақат ишлаб чиқариш ва етказиб берувчиларни излаш жойи, балки янги бозорларга кириш дарвозаси сифатида ҳам қизиқиш уйғотади», дейилади материалда.

Нашрда таъкидланишича, Ўзбекистон минтақанинг кўплаб давлатлари билан эркин савдо шартномалари тузган. Шу билан бирга, мамлакат дунёдаги энг жадал ривожланаётган тўқимачилик ва тикувчилик бозорларидан биридир.

Материалда Европа Иттифоқи мамлакатга 2021 йилдан бошлаб божсиз бозорга кириш имконини бергани қайд этилган. «GSP+»  мақоми Германия ва Европа харидорлари учун икки жиҳатдан қизиқ: бир томондан, бу Европа Иттифоқига Ўзбекистон томонидан инсон ҳуқуқлари, атроф-муҳит ва ижтимоий масалалар бўйича 27 та халқаро конвенцияга риоя қилиш кафолатини беради. Иккинчи томондан, бу, айниқса, тўқимачилик соҳасида сезиларли молиявий фойда келтиради», деб  қайд этади манба.

Мақолада «Gesamtmasche» ва  «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмалари 2010 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келаётгани таъкидланган. «Ҳозирда Ўзбекистонда йигирув, трикотаж ва тўқувчилик соҳалари ривожланмоқда. Шу боис, 2022 йилнинг биринчи ярмида уюшмалар Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги томонидан молиялаштирилган бизнесни бошлаш ва экспортни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик лойиҳасини муваффақиятли амалга оширди. «Gesamtmasche» ва  «Ўзтўқимачиликсаноат» 2023 йилда ҳам  алоқаларни янада жадаллаштириш истиқболларини муҳокама қилмоқда», деб ёзади нашр.

Мавзуга оид

Рихиати Салиҳ Нажиб: Бухоро қадим мадани...

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида 2020 йилда «Бухоро – Ислом олами маданияти по...

Саййид Амир Кулол: Илм талабида оловли ё...

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ТФан, таълим ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (...

Ўмон Султонлигининг «Вижхат» газетасида ...

Ўмон Султонлигининг ихтисослашган «Вижхат» газетасида Ўзбекистоннинг ижтимоий-маданий ҳаёт...

Сўнгги янгиликлар