Uz / Ўз Ru En

Toshkent

06/Май/2020   Иқтисодиёт

“Global G.A.P.” ташкилоти халқаро сертификатлаштириш тизимини жорий этишга кўмаклашади


ТОШКЕНТ, 6 май. /“Дунё” АА/. “Ўзстандарт” агентлигида “Global G.A.P.” ташкилотининг Марказий Осиё, Россия ва Латвия минтақаси мувофиқлаштирувчиси Эдита Страздина билан видеомулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида қишлоқ хўжалиги мутахассислари ва фермер хўжаликлари учун онлайн машғулотлар ташкил қилиш учун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг гранд маблағларини жалб қилиш ва ташкил этишда ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, томонлар қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий ўқув юртлари талабаларига ўқув семинарлар ўтказиш бўйича ҳамкорликдаги режаларни муҳокама қилди.

Музокаралар натижасига кўра, эндиликда хорижий сертификатлаштириш идоралари мутахассислари юртимиздаги фермер хўжаликларига масофадан туриб сертификатлаш ишларини ташкиллаштиришда кўмаклашади.

Онлайн учрашув якунида Болтиқ бўйи мамлакатларида савдо тармоқларига эга “Maxima” (Латвия) ва “Rimi Baltic” (Швеция) компаниялари вакиллари билан ўзбекистонлик маҳаллий экспортёрлар ўртасида видеомулоқот ўтказишга келишилди.

Мавзуга оид

Пекинда ўзбек экспортчилари учун электро...

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ўзининг биринчи ташқи иқтисодий фаолият электрон порта...

Хитой компанияси ўзбек майизини харид қи...

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида ушбу мамлакатнинг «Beizhong Yilin Tech Co.,Ltd» комп...

Марказий банк Ўзбекистонда халқаро захир...

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мамлакатимиздаги халқаро захиралар бўйича навбатдаг...

Сўнгги янгиликлар