Uz / Ўз Ru En

Toshkent

18/Ноябрь/2020   Сиёсат

Гулистонда Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди


ГУЛИСТОН, 18 ноябрь. /«Дунё» АА/. Гулистон шаҳрида 12-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон-Қозоғистон демаркация қўшма комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукумат делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Комиссия Мангистау вилояти билан чегарадош бўлган Қорақалпоғистон таркибидаги участкаси учун давлатлараро чегарани белгилаш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни давом эттирди.

Комиссия йиғилиши давомида Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши натижасида бузилган чегара устунларини тиклаш мақсадида Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти билан чегараси бўйлаб Ўзбекистон Республикасининг Сирдарё ва Жиззах вилоятлари чегараларида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасининг айрим участкаларида дала текшируви ўтказилди.

Музокаралар дўстона ва конструктив муҳитда ўтди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти эртага ШҲТ саммити...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев эртага Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъз...

Ўзбекистонда илм-фанни 2030 йилгача риво...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини...

Америкалик эксперт Ўзбекистон Президенти...

Американинг “Defense & Foreign Affairs” таҳлилий гуруҳи раҳбари, ISSA уюшмаси президенти Г...

Сўнгги янгиликлар