Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Апрель/2021   Иқтисодий дипломатия

Гужарат штатида Ўзбекистоннинг инвестицион ва экспорт салоҳияти тақдим этилди


ДЕҲЛИ, 9 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳатов Гужарат штати Савдо ва саноат палатасида бўлиб, ташкилот президенти Натубхай Пател ва палата аъзолари билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Гужарат савдо ва саноат палатаси Ҳиндистондаги йирик тузилмалардан бири бўлиб, 70 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. Бугунги кунда унинг аъзолари сони деярли 200 минг нафарни ташкил этади.

“Давра суҳбати” шаклида ташкил этилган учрашувда гужаратлик тадбиркорларга Ўзбекистоннинг инвестицион ва экспорт салоҳияти, туризм соҳаси имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Фармацевтика, терини қайта ишлаш, тўқимачилик, соғлиқни сақлаш ва бошқа қатор йўналишлар бўйича аниқ лойиҳавий таклифлар палата аъзоларига эътиборига тақдим этилди.

Ҳиндистоннинг Гужарат штати ва Ўзбекистон ҳудудларидаги ишбилармон доиралар вакиллари ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш мақсадида мазкур палата раҳбари Ўзбекистон савдо ва саноат палатаси билан тегишли ҳамкорлик меморандумини имзолаш таклиф қилинди.

Мавзуга оид

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги: ...

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов Венгр...

ИҲТ Бош котиби «Марказий ва Жанубий Осиё...

Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги (ИҲТ) доимий вакили Улуғбек Мақсудов ташкило...

«Лойиҳалар фабрикаси»ни ривожлантиришда ...

БАА Вазирлар Маҳкамаси ва келажак ишлари бўйича вазирлигининг етакчилик ҳамда давлат имкон...

Сўнгги янгиликлар