Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

08/Декабрь/2021   Таълим

ХАЭА ва Австрия компанияси Ўзбекистондаги илмий-тадқиқот ядро реактори тизимини модернизация қилади


ВЕНА, 8 декабрь. /«Дунё» АА/. Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА)нинг техник ҳамкорлик департаменти Австриянинг ENCO компанияси билан Ўзбекистон Фанлар академияси ядро физикаси институти илмий-тадқиқот ядро реакторининг биринчи совутиш контурини янгилаш учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва етказиб бериш бўйича шартнома имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг ХАЭАдаги миссияси маълумотига кўра, шартнома “Ядро хавфсизлигини яхшилаш ва ядро физикаси институти илмий-тадқиқот ядро реакторининг самарали ишлашини кучайтириш” техник ёрдам лойиҳаси доирасида тузилган.

Умумий қиймати 698 минг евро бўлган шартнома реакторнинг дастлабки совутиш контури учун замонавий насослар ва бошқа ускуналарни етказиб бериш, шунингдек, мавжуд реакторни бошқариш тизимини бирлаштирган ҳолда масофадан бошқариш тизимини ишга туширишни кўзда тутади.

2022 йилнинг кузига қадар етказиб берилиши режалаштирилган ускуналар ядро реактори фаолиятининг хавфсизлиги ва ишончлилигини оширади.

Шу ўринда қайд этиш жоиз, биргина жорий йилнинг ўзида техник ҳамкорлик лойиҳалари доирасида ядро физикаси институти илмий-тадқиқот реактори учун 100 минг евродан зиёд қийматдаги ускуналар етказиб берилди.

Сўнгги ўн йил мобайнида ХАЭА беғараз техник ёрдам лойиҳалари орқали Ўзбекистон Фанлар академияси ядро физикаси институти илмий-тадқиқот ядро реакторининг энг муҳим тизимларини модернизациялашга кўмаклашмоқда. Қўшма лойиҳалар доирасида замонавий бошқарув ва ҳимоя тизими жорий этилди, дозиметрия, электр таъминоти ва фавқулодда шамоллатиш тизимлари янгиланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистондаги Гёте институти: Таълим со...

Хорижий тилларни ўрганиш ҳамма замонларда ҳам катта аҳамият касб этган ва бундан кейин ҳам...

Бугун Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқи...

Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марк...

Xалқаро грант танлови эълон қилинди...

Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотига кўра, Жаҳон банки ва Япония ҳукумати ривожлана...

Сўнгги янгиликлар