Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

01/Декабрь/2021   Жамият

Халқ дипломатияси ривожида ахборотнинг роли


ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекис­тонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дип­ломатияси маркази Журналистлар ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда «Халқ дипломатияси ривожида халқаро ахборотнинг аҳамияти» мавзусида давра суҳбати ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Уюшма маълумотига кўра, Миллий матбуот марказида ўтказилган мазкур тадбирда Халқ дипломатияси маркази раҳбари Қобилжон Собиров, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров, Халқ дипломатияси марказининг ижодий гуруҳи раҳбари, адабиётшунос олим, таржимон, филология фанлари номзоди Зуҳриддин Исомиддинов ўз маърузалари билан қатнашди.

Қобилжон Собиров давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган «Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази ташкил этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини алоҳида қайд этди.  Марказ раҳбарига кўра, ушбу қарорда ШҲТ мамлакатлари ўртасида ахборот соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, ахборот ресурсларини шакллантириш ҳамда ШҲТнинг мақсад ва вазифалари, фаолиятининг устувор йўналишлари ва acocли принципларини кенг тушунтириш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш вазифалари белгиланган.  Шунингдек, ШҲТ мамлакатларининг маданий-гуманитар соҳада эришган ютуқлари тўғрисида ахборот таҳлилий материаллар тайёрлаш ва уларни мунтазам чоп этиб боришда журналистлар билан доимий равишда яқиндан ҳамкорлик қилиш марказнинг устувор йўналишларидан экани билдирилди.

Давра суҳбатида маданий, илмий, маърифий дастурларни ташкил этиш, ўзаро делегациялар алмашинуви, долзарб мавзудаги халқаро форумлар, бадиий кўргазмалар, мусиқа фестиваллари ва спорт тадбирларини ўтказиш доирасида Марказ билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар тўғрисида иштирокчиларга батафсил маълумот тақдим этилди.

Тадбир доирасида  ШҲТ Халқ дипломатияси маркази  томонидан чоп этилган «Ўзбекис­тонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ диплома­тияси маркази», «Саккиз элнинг саксон улуғ сиймоси», «Барқарор ривожланишда етакчи аёллар ролини ошириш» каби китоблар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Анжуман сўнггида юртимизда амалга ошаётган ислоҳотларни халқаро миқёсда тарғиб этишда фаол қатнашган бир гуруҳ журналистларга Марказ томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Мавзуга оид

Халқаро меҳнат ташкилоти: Ўзбекистон 202...

Кеча Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси томонидан Халқаро...

Малайзиялик экспертлар Ўзбекистонда COVI...

Малайзиянинг “Kingsley Strategic Institute for Asia Pacific” стратегик тадқиқот институти ...

Ўзбекистонлик талаба халқаро мусобақа ғо...

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 3-босқич талабаси Севара Баротова Озарбайжоннинг Бо...

Сўнгги янгиликлар