Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Январь/2021   Жамият

“Халқ овози” газетаси муҳаррири: “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” кутубхонамизнинг “гавҳари”га айланади


ДУШАНБЕ, 21 январь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси томонидан ушбу мамлакатдаги нуфузли нашрларидан бири - «Халқ овози» газетаси муҳаррири Ёқубжон Абдуманнон билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Дипломатик миссия маълумотига кўра, тадбир доирасида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташаббуси билан мамлакатимиз Фанлар академиясининг бир гуруҳ олимлари томонидан тайёрланган беш жилдлик «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» тақдимоти ўтказилди ва ушбу китоб газета таҳририятга туҳфа қилинди.

— Ўзбекистон элчихонасига бугунги ижодий учрашув учун миннатдорлик билдираман, — деди Ё.Абдуманнон. — Биз анчадан буён «Халқ овози» газетаси қошида алоҳида кутубхона очишни режалаштирганмиз. «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» ушбу кутубхонанинг «гавҳари»га айланади. Шу билан бирга мазкур луғат оммавий ахборот воситалари ходимларига, жумладан, ўзбек тилида фаолиятини олиб бораётган қаламкашларнинг ўз билимларини янада бойитишига хизмат қилади.

Газета вакиллари «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» беш жилдлик китоби нашр этилгани ва Ўзбекистонда давлат тилини янада ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида мақола тайёрланаётгани ва у яқинда газетхонлар эътиборига ҳавола этилишини маълум қилди.

Мавзуга оид

Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорлик...

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда Бу...

Россиянинг Новосибирск шаҳрида “Тил милл...

Новосибирск шаҳрида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 31 йиллигига бағишлаб “Т...

Самарадан махсус поездда 938 нафар ҳамюр...

Мазкур поезд 16 сентябрь куни кечки пайт Тошкент Жанубий вокзалига етиб келди...

Сўнгги янгиликлар